Жамият

Пахта режасини бажармаган туманлар томчилаб суғориш тизимига ўтказилади

CC0 / pixabay.com / Орошение земли
Орошение земли - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг ҳар бирида 2700 гектардан ер майдонлари томчилаб суғориш тизимига ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президентининг 27 ноябрда имзоланган “2018-2019 йилларда Ирригацияни ривожлантириш ва ерларнинг мелиорация ҳолатини яхшилаш давлат дастури тўғрисида”ги қарорига биноан республикада яқин орада 22060 гектар ер майдонларида томчилаб суғориш технологияси жорий этилади.

Ҳужжатда айтилишига кўра, 2018 йилда 9560 гектар ер майдонларида, 2019 йилда яна – 12500 гектар ер майдонларида томчилаб суғориш тизими жорий этилади. Ушбу ишлар тижорат банклари кредитлари ҳамда фермерларнинг шахсий маблағлари асосида амалга оширилади.

Бир ой давомида вилоят ҳокимликлари янги қуриладиган ирригация мажмуалари рўйхатини анқлаштиришлари керак бўлади. Ушбу фаолиятда 2017 йилда давлат пахта режасини бажара олмаган туманларга алоҳида эътибор берилади.

Томчилатиб суғоришга тайёр дала майдонлари - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Томчилатиб суғориш тизимларини харид қилган фермерларга имтиёзлар берилди

Томчилаб суғориш технологиясини киритишда Тошкент, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари етакчи бўлади. Ушбу вилоятларнинг ҳар бирида 2700 гектар ер майдонлари ана шундай технологиялар билан жиҳозланади.

Янги технологиялар киритилиша натижасида, бир йилда тежаб қолинадиган сув ҳажми 106 млн кубометрга етиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, халқаро экспертлар хулосасига кўра, Амударё ва Сирдарёда сув ҳажми ўзгармаса 2040 йилларга қадар сув дефецити 15 % ни, дарёларда сув ҳажми камайган тақдирда – 33 %ни ташкил қилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала