МДҲ ва ШҲТнинг бош прокурорлари учрашуви

© AP PhotoФлаги стран-участниц ШОС
Флаги стран-участниц ШОС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Санкт-Петербургда ШҲТ ва МДҲ мамлакатлари прокурорлари учрашуви бўлиб ўтди. Унда ҳуқуқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Кеча Санкт-Петербургда МДҲ ва ШҲТнинг Бош прокурорлари учрашуви бўлиб ўтди, унда ҳуқуқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди, деб хабар қилмоқда Россия Бош прокуратураси.  

Страны, входящие в Координационный совет генеральных прокуроров, а также некоторые государства-участники ШОС удовлетворили более 60 запросов на экстрадицию россиян в 2017 году.

"Санкт-Петербург Конгресслар саройида 14 мамлакат прокурорлари жамланишди. Улар биргаликда жиноятчиликка қарши курашининг "йўл харитаси"ни  ишлаб чиқишди", — дейилган Россия Бош прокуратураси хабарида.

Шунингдек ушбу мамлакатлар бир мамлакатда жиноят содир этган бошқа мамлакат фуқароларини ўз мамлакатига қайтариш (экстрадиция) борасида ҳамкорлик яхши йўлга қўйилганини ҳам тасдиқлашган.

Хусусан, ушбу 14 мамлакатда жиноят содир этган 60 га яқин Россия фуқаролари ватанига қайтарилган. Россиянинг экстрадиция ҳақидаги сўровларидан Қозоғистон 21тадан 19тасини, Озарбайжон 12тадан 11тасини, Белоруссия —29тадан 26 тасини, Арманистон 5тадан 3 тасини, Қирғизистон 3тадан 1тасини, Ҳиндистон 2тадан 2 тасини қондирган. Тожикистонга йўналтирилган 1 та сўров кўриб чиқилмоқда. Ўзбекистонга бундай сўровлар юборилмаган.

Янгиликлар лентаси
0