Спорт

Ўзбекистонликлар Осиёда йилнинг энг яхши боксчиси номига даъвогарлар рўйхатида

© Yuri CORTEZ / AFPУзбекский боксер Хасанбой Дусматов
Узбекский боксер Хасанбой Дусматов - Sputnik Ўзбекистон
Йил якунлари бўйича Осиё конфедерацияси сўровномасида жами 13 номинация кўрсатилган бўлиб, нафақат боксчилар, балки мураббийлар, ҳакамлар ва миллий бокс федерацияларига ҳам овоз бериш мумкин

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчилар йил якунлари бўйича Осиё бокс конфедерацияси сўровномасида бир нечта номинацияларда жой олишган.

Сўровномада жами 13 номинация кўрсатилган бўлиб, нафақат боксчилар, балки мураббийлар, ҳакамлар ва миллий бокс федерацияларига ҳам овоз бериш мумкин.

Боксер Санжар Турсунов в чемпионате мира в Гамбурге - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Россиядаги турнирда ўзбекистонлик тўрт боксчи финалга чиқди

Шаҳрам Ғиёсов, Ҳасанбой Дўсматов ва Жасурбек Латиповлар "2017 йилнинг энг яхши боксчиси" номинациясида рўйхатга киритилган.

Ёш боксчилар орасида Ражаббой Отаназаров, ўсмирлар ўртасида Жавлонбек Йўлдошевлар ғолибликка даъвогар.

The World Series Boxing (WSB) таснифида Исроил Мадримов ёки Абдулҳай Шораҳматовга овоз бериш мумкин. Иқболжон Холдоров ва Санжар Турсуновлар "Йил кашфиёти" номинациясида кураш олиб боришади.

Халқаро техник вакиллар орасида Дилшод Казаков, мураббийлар орасида Ҳамид Тангриберганов номи кўрсатилган. Александр Ҳамидов йилнинг энг яхши ҳаками бўлишга номзод.

Миллий ассоциациялар ичида Ўзбекистон Бокс федерацияси ҳам энг яхши бўлишга номзодлар қаторида қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала