Австралиядаги теле-шоуда бошловчининг ўлимига бир баҳя қолди...

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишРоссийский фестиваль науки NAUKA O+
Российский фестиваль науки NAUKA O+ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кўнгилочар телекўрастув вақтида кимёвий тажриба назорат остидан чиқиб кетди ва кока-кола бутилкаси бошловчининг боши ёнидан катта-тезликда учиб ўтиб кетди.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Австралияда жонли эфир вақтида, кимёвий тажриба бахтсиз ҳодисага айланишига бир баҳя қолди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Studio 10 каналининг эрталабки кўнгилочар кўрсатуви давомида, физика ўқитувчиси ва блогер Джейкоб Стриклинг, ракета каби учириш ниятида, кока-кола бутилкаларини суюлтирилган азот билан тўлдиради.

Тажриба давомида бошловчи ёрдамчиси Натарше Беллингдан ёрдам беришни сўрайди. Лекин ёрдамчи нотўғри ҳатти-ҳаракати туфайли, кока-кола “ракетаси” бошқа томонга – ёрдамчининг боши ёнидан катта тезликда учиб ўтиб, кетди. Бахтли тасодиф туфайли ҳеч ким жароҳатланмайди.

Ижтимоий тармоқларда ушбу “шоу” қаттиқ танқидга учради. “Бу энг ахмоқона тажриба”, деб ёзган кўпчиллик. Уларнинг фикрига кўра, кока-кола бутилкаси бошловчини ўлдиришига бир баҳя қолган.

Янгиликлар лентаси
0