Жамият

Тошкент қурувчиларига юк машиналар ғилдиракларини ювиш талаби юклатилди

© Sputnik / Ilya Pitalev / Фотобанкка ўтишВодитель грузовика
Водитель грузовика - Sputnik Ўзбекистон
Янги қоидаларга риоя қилмаган ташкилотларга нисбатан қурилиш ишларини тўхтатишгача, шунингдек, жарима чоралари қўлланилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Тошкентда барча қурилиш объектларида ишлаётган юк машиналари шаҳар йўлларига чиқишдан олдин, машина ғилдиракларини ювиш мажбурияти жорий қилинди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Сотрудник коммунальных служб выгружает мусор - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда чиқиндиларни тўплаш тизимида 10 мингдан ортиқ иш ўрни яратилди

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Рахмонбек Усмонов тегишли ҳужжатни имзолади.

Ушбу ҳужжат атроф-муҳитни асраш ва шаҳар кўчаларини ортиқча ифлосланишини олдини олишга қаратилган.

Бугунги кунда Тошкентда кўплаб қурилиш объектлар иш олиб бормоқда.

Кўп ҳолларда қурилиш объектлардан чиққан юк машиналари шаҳар йўлларини ифлослантирмоқда. Шунингдек, шаҳар йўллари юқори даражада чанг бўлиб қолмоқда. Энди қурилиш объектлари юк машина ғилдиракларини ювиш ускуналари билан жиҳозланади. Масъул ходимлар юк машиналар фақат тоза ғилдиракларда йўлга чиқишини назорат қилади.

Шу кунларда ўтказилган брифинг чоғида ҳоким ўринбосари Фарида Абдурахимова ҳужжат талабларини бажариш бошлаб юборилганлигини маълум қилди. Масалан, Сергели туманида йирик қурилиш олиб борилаётган объектда транспорт воситаларнинг ғилдиракларини ювиш пунктлари ташкил қилинди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Мирзиёев Сергели туманида амалга ошириладиган иқтисодий лойиҳалар билан танишди
Янги қоидаларга риоя қилмаган қурилиш ташкилотларга нисбатан қурилиш ишларини тўхтатишгача, шунингдек, жарима чоралари қўлланилиши мумкин.

Ҳужжатнинг яна бир муҳим банди — қурилиш материалларни юк машиналарда ташиш қоидаларига амал қилишини таъминлаш. Қум, тупроқ, қурилиш чиқиндилари кўчаларнинг тозалигига салбий таъсир қилмоқда. Янги қоидаларга кўра, материалларни махсус жиҳозланган юк машиналарда дастлабки сув билан намлангандан сўнг ташиш талаб этилди. Агарда бу чора етарли бўлмаса, қурилиш материаллар брезент билан ёпилиши зарур.

Бундан ташқари, қурилиш чиқиндиларини фақат махсус ажратилган жойларга олиб чиқиш талаб этилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала