Афғонистон президенти Бухоро давлат университетида маъруза қилади

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишПрезидент Афганистана Мохаммад Ашраф Гани
Президент Афганистана Мохаммад Ашраф Гани - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани расмий ташриф билан Тошкент шаҳрига келади

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. 2017 йил 4 декабрь куни Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани расмий ташриф билан Тошкент шаҳрига келади.

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида самолётлар парвози йўлга қўйилади

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабар беришича, Олий даражадаги учрашувларда Ўзбекистон ва Афғонистон муносабатларининг бугунги ҳолати ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилиш, асосий халқаро муаммолар ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

"Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, фан-таълим ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар, шунингдек, тижорат шартномалари имзоланиши кутилмоқда", —дейилади матбуот хизмати хабарида.

Афғонистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи дастуридан, шунингдек, Бухоро шаҳрини зиёрат қилиш ҳам ўрин олган. Олий мартабали меҳмон Бухоро давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашади ҳамда улар ҳузурида маъруза қилади.

Янгиликлар лентаси
0