Спорт

Ўзбекистонлик рефери ОФКнинг махсус совринига сазовор бўлди

© Федерация футбола Узбекистана Рефери ФИФА из Узбекистана, судья пляжного футбола Бахтиёр Намазов
Рефери ФИФА из Узбекистана, судья пляжного футбола Бахтиёр Намазов - Sputnik Ўзбекистон
Бангкокда Осиё футбол конфедерациясининг "AFC Annual Awards 2017" - 2017 йил якунлари бўйича лауреатларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Осиё футбол конфедерацияси 2017 йил якунлари бўйича тақдирланганлар рўйхатини эълон қилди.

ОФКнинг ҳакамлар учун махсус мукофоти ўзбекистонлик ФИФА рефериси, пляж футболи бўйича ҳакам Бахтиёр Намозовга берилди. Бу ҳақда тадбир ташкилотчилари сайтида хабар берилди.

Бахтиёр Намозов пляж футболи бўйича жаҳон чемпионатида ишлаган осиёлик илк ҳакам бўлди.

Шу йилнинг баҳорида Намозов Багам оролларида бўлиб ўтган пляж футболи бўйича жаҳон чемпионатида ишлаганди. У Бразилия ва Таити жамоалари ўртасидаги финал учрашувини бошқарган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала