Ҳарбийларнинг ўқув машғулоти муваффақиятли якунланди

© Пресс-служба Минобороны РУзВоенные учения узбекских военнослужащих
Военные учения узбекских военнослужащих - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Машғулотлар давомида ҳарбий хизматчилар олдига шартли душман кучларини мураккаб тоғ шароитида йўқ қилиш вазифаси қўйилди

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Тошкент ҳарбий округидаги дала-ўқув майдонларидан бирида кўргазмали тактик ўқув машғулоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фориш ҳарбий полигонда Ўзбекистон-Россия ҳарбий ўқув машғулотлар ўтказилди - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон-Россия ҳарбий машғулотларининг энг ёрқин лаҳзалари

Ҳарбий округ тасарруфидаги батальон ва дивизон командирлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари учун ташкил этилган кўргазмали тактик ўқув машғулоти аввалида ўтказилган анжуманда слайд ва кўргазмали воситалар ёрдамида батальон тактик ўқув машғулотларини ташкил этиш, бўлинма командирларининг жанговар ҳаракатларни бошқариш ва улар орасида тажриба алмашинувини йўлга қўйиш бўйича йўл йўриқлар берилди.

Шундан сўнг кўргазмали тактик ўқув машғулотлари дала ўқув майдонида ташкил этилган йигирмага яқин ўқув жойларида давом эттирилди.

Машғулотлар давомида ҳарбий хизматчилар олдига шартли душман кучларини мураккаб тоғ шароитида йўқ қилиш вазифаси қўйилди. Бўлинмалар мазкур вазифани муваффақият билан якунлашди.

Тактик ўқувлари сўнгида машғулотларда фаол иштирок этган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга округ қўмондонлигининг фахрий ёрлиқлари тантанали равишда топширилди.

Янгиликлар лентаси
0