Жамият

Қуёш энергиясидан фойдаланганлик учун давлатга тўлов тўланмайди - эксперт

© Sputnik/Дилшода РахматоваТен Алексей Трофимович, коммерческий директор сп ооо Қуёш иссиқлик энергияси
Тен Алексей Трофимович, коммерческий директор сп ооо Қуёш иссиқлик энергияси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда қуёш бир йилда 300 кундан ортиқ нур сочади ва олинган қуёш энергиясидан самарали фойдаланиш мумкин

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Ўзбекистонда қуёш энергиясидан фойдаланганлик учун аҳоли ҳеч қандай солиқ ёки бошқа тўлов тўламайди. Sputnik мухбирининг бу ҳақдаги саволига энергияни тежаш, муқобил энергия манбаларини оммалаштириш ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича Тошкентда бўлиб ўтган GREEN ENERGY FORUM анжумани доирасида "Қуёш иссиқлик энергияси" МЧЖ қўшма корхонаси тижорат директори Алексей Тен жавоб берди.

"Аҳолининг бу борадаги маълумоти жудаям кам, кўпчилик бирор янгилик олиб кирсанг, фаровон яшашга ҳаракат қилсанг, давлат бунинг эвазига нимадир талаб қилади, деган фикрда юради. Ўзбекистон президентининг энергетика соҳасида чиқарилаётган ҳар бир қарорида аҳолининг муқобил энергия ҳақида кенг маълумотга эга бўлиши лозимлиги кўрсатилмоқда.

Солнечная батарея - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Муқобил энергиядан фойдаланувчилар мол-мулк ва ер солиғидан озод этилиши мумкин

Муқобил энергиядан фойдаланувчи истеъмолчилар давлатга ҳеч қандай ҳақ тўламайди. Ҳозирда муқобил энергия тўғрисидаги қонун ишлаб чиқилмоқда.

Европа давлатларида муқобил энергиядан фойдаланувчилар ўз эҳтиёжидан ортиқ энергияни давлатга сотадилар. Аҳоли электр энергияси ишлаб чиқаргани учун давлатдан ҳақ олади ", деди у.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг шу йил 8 ноябрдаги "Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан "Энергия тежаш миллий компанияси" ташкил этилди.

Ҳужжатга мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотлари 2022 йил 1 январдан марказлаштирилган иссиқ сув таъминотидан узиб қўйилади. Улар қуёш сув иситгич қурилмалари ва маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар асосида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган энергия тежамкор лампаларни ўрнатиш босқичларини белгилаш тўғрисида топшириқ берилди.

Ўзбекистонда қуёш бир йилда 300 кундан ортиқ нур сочади ва олинган қуёш энергиясидан самарали фойдаланиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала