Жамият

Комил Алламжонов Ўзбекистон президентининг матбуот котиби этиб тайинланди

© Подробно.UZНовый пресс-секретарь Шавката Мирзиёева - Комил Алламжонов
Новый пресс-секретарь Шавката Мирзиёева - Комил Алламжонов - Sputnik Ўзбекистон
1 декабрь куни Шавкат Мирзиёев президент матбуот хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни ҳамда лавозим тайинлови бўйича фармонни имзолаган

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Комил Алламжонов Ўзбекистон президентининг матбуот котиби — президент Девони раҳбари ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилди.

1 декабрь куни Шавкат Мирзиёев президент матбуот хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни ҳамда лавозим тайинлови бўйича фармонни имзолаган.

Комил Алламжонов 1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Санъат ва маданият институти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

У илгари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитасида фаолият олиб борган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала