Жамият

Сурхондарёда ташқи дунёдан узилиб қолган 4 қишлоқ электр энергияси билан таъминланди

CC BY 2.0 / Wikipedia / Peretz Partensky / Вид с лестницы, ведущей к вершине горы
Вид с лестницы, ведущей к вершине горы - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг энг чекка ҳудудларидан бирида электр энергияси йўқлиги туфайли ташқи дунёдан узилиб қолган 4 қишлоққа ҳарбий вертолётда президент совғаси етказилди. Аҳолининг ҳаёт даражасини ёруғлик томон ўзгартирган бу совға - тикланадиган энергия манбаси эди

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистоннинг энг қадимий ҳудудларидан бири бўлган Сариосиё туманида ташқи дунёдан узилиб қолган тўрт қишлоқ президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан муқобил электр энергия манбаи билан таъминланди. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган GREEN ENERGY форуми доирасида  "Ўзэлектроаппарат" АЖ муқобил электр энергия сектори раҳбари Александр Ковалёв маълум қилди.

Форумда Сариосиёнинг Вачах, Кундайжувоз, Хушхабар ва Тангизароба қишлоқлари тикланадиган энергия манбалари (ТЭМ) билан қай тарзда қамраб олингани ҳақида ҳикоя қилувчи видеоролик намойиш этилди.

Видеода айтилишича, Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов Ўзбекистон Мудофаа вазири Кабул Бердиевга қишлоқларга махсус техникаларни етказиб бериш учун ҳарбий вертолёт ажратиш топшириғини берган.

"Бу ерда масала ҳар бир уйда лампочка ёнишида ҳам эмас, инкор этмайман, ёруғлик етиб бориши бу яхши, албатта, лекин маҳаллий ҳокимият олдига аҳолининг ташқи дунё билан алоқасини йўлга қўйиш топшириғи қўйилган эди. Чунки бу тўрт қишлоқ энг чекка тоғли ҳудудда жойлашган, у ерларга қишда етиб боришнинг асло иложи йўқ. Одамлар ўзлари яшайдиган манзилдан фақатгина баҳорда тушадилар ва кузда яна қайтиб кетадилар, қишда уларни кўрмайсиз. Яъни қишки мавсумда уларнинг ташқи дунё билан алоқалари узилади", — ҳикоя қилди Ковалев.

"Ўзэлектроаппарат" вакилининг сўзларига кўра, шу сабабли қишлоқдаги ҳар бир уйга кичик фото электростанциялар ўрнатилган.

Шавкат Мирзиёев посетил в Яшнабадский район - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи ишонч билдириши маълум бўлди
Эндиликда аҳолида телефонни заряд қилиш, радио тинглаш имконияти пайдо бўлди. Бундан ташқари, мактабларда ҳам 600 Квт қувватга эга ТЭМлар ўрнатилган.

Қишлоқларда шунингдек, антенналар ҳам ўрнатилган — аҳоли телевизор кўриш имконига эга бўлди.

"Очиқ айтиш керак, қишлоқ аҳолиси билан суҳбатлашганимизда, мамлакатда рўй бераётган янгиликлардан бехабар одамлар борлиги маълум бўлди. Улар ўз доирасида, ажралиб қолган дунёсида яшар эдилар. Яна бир нарса, бундай одамлар билан, афсуски манипуляция қилиш осон. Муқобил энергия билан таъминлаш ўша манзил аҳолисини нотўғри манипуляция қилиш имконини йўққа чиқаради", — деди Ковалев.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала