Сиёсат

Туробжон Жўраев Жомбой ҳокимини ишдан олди

© Spuntik / Владимир ФедоренкоПустое кресло
Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳокими бир қатор камчиликларга йўл қўйгани учун лавозимдан олинди

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Жомбой тумани ҳокими Ҳ.Бўриев ўз аризасига биноан лавозимидан озод қилинди, бу лавозимга вилоят ҳокими Т. Жўраев тавсиясига кўра, вилоят иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган Умиджон Назаров тасдиқланди.

Оқбўтаев Ҳиммат Қўчқорович - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Масъулиятсизликда айбланиб, ишдан олинган Оқбўтаев яна раҳбарлик вазифасига қайтарилди
Вилоят ҳокими кейинги йилларда Жомбойда маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш, ишчи ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича мавжуд имкониятлардан етарлича фойдаланилмаётганини, айниқса, томорқа даромадини кўпайтириш дастури ижроси бажарилмаётганини таъкидлади. Томорқаларда етиштирилган ҳосилни харид қилиш йўлга қўйилмагани натижасида бозорда картошка ва бошқа айрим маҳсулотлар нархи ошиб бормоқда.

Ҳоким томонидан туманда болаларни мактабгача тарбия муассасаларига жалб этиш қониқарсиз ҳолатдалигини қайд этган.

Сессияда шунингдек, ердан фойдаланишдаги ўзибўларчилик кескин танқид қилиниб, хусусан, алмашлаб экиш, ерни минерал ва маҳаллий ўғитларга тўйдириш эътибордан четда қолаётгани қўшимча қилинган. Бунинг устига, суғориладиган майдонларда ўзбошимчалик билан уй-жой қуриш ҳолатлари мавжуд.

Вилоят ҳокими ўз нутқида ёшлар тарбияси, жиноятчиликка қарши кураш, таълим сифатини ошириш борасида ҳам фойдаланилмаётган имкониятларни ишга солиш юзасидан мулоҳазалар билдирди. Секторлар ишида фаоллик ва ташаббускорлик етишмаётгани қайд этилиб, аҳоли билан мулоқот, уларнинг муаммоларига ечим топишда тўрт сектор фаолияти ҳам талаб даражасида эмаслиги танқид қилинди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала