Жамият

Афғон уруши қаҳрамонларига унутилган медаллар топширилди

© SputnikВ Ташкенте вручили награды ветеранам афганской войны
В Ташкенте вручили награды ветеранам афганской войны - Sputnik Ўзбекистон
Россия президенти Владимир Путин буйруғига кўра, хизмат вақтида топширилмай қолган орденлар ниҳоят ўз эгасини топди.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Кеча 2 декабрь куни Ташкентда афғон уруши ветеранларига учта мукофот топширилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Мукофотларни Ўзбекистондаги Россия элчихонаси ҳарбий атташеси полковник Сергей Чернышев топширди.

Хусусан, Афғон уруши иштирокчиси ветеран Жўра Нормуродовга — “Жанговор хизматлари учун” медали,  Гафур Худайкуловга эса — "Жасорат" медали топширилди.

Ушбу мукофотлар аслида 1989 йилда СССР Олий Совети Президиуми томонидан берилган, лекин уша даврдаги алғов-далғовлар туфайли ўз эгаларига қадар етиб бормаган.

© SputnikАфғон уруши қаҳрамонларини тақдирлаш маросими
В Ташкенте вручили награды ветеранам афганской войны - Sputnik Ўзбекистон
Афғон уруши қаҳрамонларини тақдирлаш маросими

Мукофотлар Россия президенти Владимир Путин томонидан қайтадан тасдиқланган. Охирги йилларда архивларни ўрганиш натижасида кўплаб мукофотлар ўз эгасини топмоқда. Қидирув ишлари барча мавжуд бўлган манбааларда тўхтовсиз олиб борилмоқда.

Тақдирлаш маросимида яна бир мукофот – “Дўстлик ордени”, Ўзбекистон Байналминалчи жангчилар иттифоқи раиси Талат Мурадовга, Россия ва Ўзбекистон  орасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун топширилди.

Эслатиб ўтамиз, тақдирлаш маросими 2 декабр — Халқаро ногиронлар кунида бўлиб ўтди.

© SputnikАфғон уруши қаҳрамонларини тақдирлаш маросими
В Ташкенте вручили награды ветеранам афганской войны - Sputnik Ўзбекистон
Афғон уруши қаҳрамонларини тақдирлаш маросими

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала