Олий Мажлис ва Дума вакиллари наркотикларга қарши курашади

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишГосударственная Дума РФ
Государственная Дума РФ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Душанба куни Москвада бўлиб ўтадиган “Парламент аъзолари наркотикларга қарши” халқаро анжуманда 43 мамлакат парламентлари вакиллари келади.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Россия Давлат Думаси депутатлари депутатлари наркотикларга қарши кураш масаласини муҳокама қилишади, деб хабар қилди Олий Мажлис қуйи палатаси депутати Нуриддинжон Исмоилов.

Олий Мажлис вакили: ўзбек халқи ўз тақдирини ўзи белгилашга ҳақли

Душанба куни Москвада бўлиб ўтадиган “Парламент аъзолари наркотикларга қарши” халқаро анжуманда  43 мамлакат депутатлари иштирок этади.

Ундан ташқари анжуманда  БМТ наркотилар ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими директори Юрий Федотов, Шанхай Ҳамкорлиги ташкилоти бош котиби Рашид Алимов ҳамда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровлар ҳам иштирок этади.

“Эртага бўладиган анжуманда Ўзбекистон делегацияси муносиб иштирок этади. Биз ушбу масалада фикр алмашиб, келажакда амалга оширилиши керак бўлган ишларни кешлишиб оламиз.  Бизда Ўзбекистон ва Россия орасида ҳамкорлик истисболлари ҳақида гаплашиб олиш имконияти ҳам бўлади”, — деди Исмоилов.  

Ўзбекистонлик депутат фикрига кўра, собиқ Иттифоқ мамлакатларида умумий қадриятлар  жуда кўп.

“Биз охирги вақтларда қўшни мамлакатлар ва МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорликни ривожлантирмоқдамиз. Бизнинг депутатлар Россия Думаси ташаббуси билан такил этилган барча тадбирларда иштирок этмоқда. Менинг фикримча бундай анжуманларда иштирок этиш, нафақат бизнинг, балким МДҲнинг барча мамлакатлари учун фойдали бўлади”, — деди депутат.

Янгиликлар лентаси
0