Жамият

Самарқандда ногиронлар саёҳатга олиб чиқилди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Фотобанкка ўтишИнвалиды-ветераны Великой Отечественной войны
Инвалиды-ветераны Великой Отечественной войны - Sputnik Ўзбекистон
200 нафар ногиронларга Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Самарқанд вилоят ҳокимлиги томонидан белгиланган чора-тадбирларга мувофиқ, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан интернатда истиқомат қилаётган якка-ёлғизлар ва ногиронлар тиббий кўрикдан ўтказилди, деб хабар қилди Спутник мухбирига ВССБ бошлиғининг матбуот котиби Элдор Муҳаммадиев.

Пустая инвалидная коляска - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахслар учун қатор имтиёзлар жорий этилди
Муҳаммадиевнинг айтишича, тадбир доирасида шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳамда Ургут туман марказий шифохонасидан терапевт, невропатолог, хирург, стоматолог, гинеколог, узи врачлари жалб қилиниб, Ургут "Мурувват" уйида 442 нафар, "Саҳоват" уйидан 126 нафар беморлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилган.

Шунингдек, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, "Маҳалла" жамоат фонди ва "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлимлари ҳамда ҳомийлар кўмагида байрам дастурхонлари, концерт дастурлари ташкил этилган ҳамда 200 нафар ногиронларнинг Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳати уюштирилди.

"Ўтказилган тиббий кўрик давомида 100 нафарга яқин якка-ёлғизлар ва кексалар вилоят офтольмология шифохонаси мутахассислари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, тегишли муолажа олишлари режалаштирилди. Шифокорлар томонидан берилган тавсияга кўра, уларнинг 60 нафарига "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси томонидан кўзойнаклар тарқатилди", — деди Элдор Муҳаммадиев.

© Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самарқанд вилояти бошқармасиСамарқандда ногиронлар кўрикдан ўтказилди
Самарқандда ногиронлар кўрикдан ўтказилди - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда ногиронлар кўрикдан ўтказилди

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала