Ўзбекистонда 2017 йилда инфляция 12-14 % бўлиши мумкин

© SputnikКошелек с деньгами
Кошелек с деньгами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий банк прогнозига кўра 2017 йилда инфляция миқдори ўтган йилгидан 2,5 баравар кўп бўлиши мумкин. Бунга сабаб – валюта ва пул-кредит ислоҳотлари ҳамда ҳамда айрим озиқ-овқат маҳсулотларининг экспорти бошлангани экан.

ТОШКЕНТ, 4 дек – Sputnik. Ўзбекистон Марказий банк прогнозига кўра, 2017 йил якунига қадар инфляция миқдори 12-14 %ни ташкил қилиши мумкин. Бу ўтган йилгига (5,7%) нисбатан 2,5 барава кўп.

Маҳсулот ва хизматларнинг истеъмол баҳолари индекси (ИБИ) бўйича ҳисобланган ушбу инфляция миқдорида, асосий ўсиш — озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларида кузатилган. Хизматлар нархи эса – камроқ ошган.

Озиқ-овқат маҳсулотлари

Озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича нархлар ўртача 9,4 % ўсган. 2016 йилнинг ушбу даврида ўсиш — 2,5 %га камайган эди.  

Энг сезиларли даражада нархлар мол, қўй ва парранда гўшти, шакар, айрим турдаги мева-сабзавотлар нархлари ўсган. Айрим сабзавотлар нархи ошишига касаллик ва зараркунандалар сабаб бўлган бўлса, бошқаларининг нархи ошишига – уларни экспорт қилиш туфайли ички бозорда ҳажми камайиши сабаб бўлган.

Центральный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Марказий банк 2017 йилда инфляция даражаси 11-12% бўлишини тахмин қилмоқда

Хусусан, январь-август ойларида сабзи экспорти 3 мартага, олма экспорти 2,3 мартага, помидор экспорти 1,4 мартага ортди. Тухум экспортининг йўлга қўйилиши ҳам унинг ички бозорда 10 %га нархи ошишига олиб келган.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлар 

Ушбу гуруҳ маҳсулотлар нархи 10,3 % га ошган. (2016 йилнинг мос даврида ўсиш — 7,2 % бўлган эди). 

Хусусан, кийим-кечаклар нархи 10,9 %, пойабзал нархи 10,2 %, қурилиш моллари 10,7 %,асосий маиший маҳсулотлар 11,5 %, ювиш ва тозалаш воситалари 11,2 %, маданий моллар 9,5 %, алоқа воситалари 10,7 %га қимматлашган.

Ушбу нархларнинг ошишига асосий саба — валюта курсининг девальвация қилиниши, дейилган Марказий банк хабарида.

Хизматлар нархи

Хизматлар нархи ўртача 7,2 % га ошган. Ундан уй-жой коммунал хизматлар нархи — 6,8 %, йўловчи ташиш транспорти хизмати 6,9 %, шу билан бирга темир йўл транспорти 17,7 %, ҳаво транспорти 48,2 %, алоқа хизмати — 23,8 %, мактабгача таълим хизмати нархи  8,3 % миқдорида ошган.

Марказий банк хабарига кўра, инфляция миқдорининг кескин ўсишининг асосий сабаби – валюта курсини девальвация қилиш, иқтисодиётни кредитлаш ва пул массаси ҳажмларини ошириш сабаб бўлган. Йил давомида юзага келган нархлар динамикасини инобатга олиб, йил якуни бўйича инфляция даражаси 12-14 фоиз даражасида бўлиши прогноз қилинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0