Мирзиёев Афғонистонга 25та автобус ва 3та трактор совға қилди

© ДаракчиЮбилейный автомобиль ISUZU выпустил Самаркандский автозавод
Юбилейный автомобиль ISUZU выпустил Самаркандский автозавод - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ашраф Ғанининг Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводига ташрифи давомида Афғонистонга 25та автобус ва 3та трактор совға қилинди

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Президент Ашраф Ғани бошчилигидаги Афғонистон делегацияси Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводига ташриф буюрди.

Президент Афганистана посетил Ташкентский завод сельскохозяйственной техники - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон-Афғонистон қўшма корхоналари барпо этилади

Афғонистон делегацияси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган енгил ва юк машиналари, қишлоқ хўжалиги техникалари, маиший ускуналар ва бошқа саноат маҳсулотлари билан танишди.

Тадбирда самимий дўстлик муносабатларининг ифодаси сифатида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 25 дона "Isuzu" русумли автобус ва "New Holland" маркали 3 та трактор Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан биродар Афғонистонга ҳадя этилгани эълон қилинди.

Янгиликлар лентаси
0