Яна бир курашга шайланган Путиннинг "ғалаба"лари

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПрезидент России Владимир Путин на испытаниях истребителя Т-50
Президент России Владимир Путин на испытаниях истребителя Т-50 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
American boys, қизлар нега уларга турмушга чиқмаслиги, шанбанинг хосияти, Улуғ Ватан уруши ва допинг ғалваси ҳақида

Кўпчиликнинг ёдида, бир пайтлар Россияда "Америкалик йигит, ўзинг билан олиб кет", деган ярим инглиз, ярим рус жумлалар жаранглайдиган қўшиқ оммалашган эди. Пайтлар бўлган, рус қизлари америкаликка турмушга чиқишни, рус йигитлари америкалик бўлишни орзу қиларди. Қайд этилган қўшиқ ҳам бекорга куйланмаган ва бекорга оммалашмаган. Ўз даврида омманинг кайфиятини ифодалаган эди.

Борис Елциннинг демократик бошқаруви жараёнида ўтмишнинг ёппасига қораланиши, қадриятларнинг оёқости қилиниши улар билан бир вақтда миллатнинг ўзига ишончи ва қадр-қиммати ерпарчин бўлишига олиб келган, бир давлат фуқаролари ўзлигини унутиб, бошқа мамлакатни орзу қилиб қолган эди.

Бугун Россияда шу кайфият йўқ. Ҳеч ким америкаликларга пастдан туриб боқмайди. Чет элларда бўлганлар у ёқларда рус аёллари ўзларини босиқ, ғурурли тутишини, ўз қадрини билишларини айтади.

Хўш, халқда миллий ғурур, ўзига ишонч қандай пайдо бўлди?

Бироз ғалати туюлар — буларнинг барчаси Владимир Путин сабабли юзага келди. У давлат раҳбари этиб сайлангандан кейин, халқни миллий ғоя атрофида бирлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, халққа ўзининг қадр-қимматини кўрсатадиган, ўзига ишончни оширадиган мафкура зарур эди.

Владимир Путин Иккинчи Жаҳон уруши натижалари ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Путин: кимда-ким Иккинчи жаҳон уруши натижалари қайта кўриб чиқишни истаса - марҳамат!
Шундай ғоя сифатида иккинчи жаҳон уруши танланди.

Президент Улуғ Ватан урушини миллий ғояга айлантириб, миллатни унинг атрофда бирлаштирди. Бу ўринда гап урушда ҳам эмас, гап ғалабада. Миллат ўзининг яхлитлигини ҳис этиши учун барча аъзолари шахсан дахлдорлик ҳиссини туювчи умумий нимадир бўлиши лозим.

Масалан, партиялар халқни бирлаштирмайди, пул, бойлик ҳам бу ишни уддалолмайди. Россиядек улкан давлатда барча учун умумий бўлган миллий анъаналар ҳам мавжуд эмас. Ғалаба эса — жуда мос келади. Зеро, барчанинг унга дахлдорлиги бўлгани ҳолда, халқ ғолибларни ёқтиради, ўзини уларнинг қаторида кўришни истайди.

Уруш ҳақидаги фильмлар, Георгий тасмаси, парадлар, "Ўлмас полк" — буларнинг барчаси шу ғояга хизмат қилди ва халқда ўша ғалабага дахлдорлик туйғусини уйғотди. Миллатнинг ўзига ишончини ошишига, ғурури уйғонишига сабаб бўлди.

Яҳудийларнинг машҳур иборасини эсланг: "яҳудийлар шанбани қанчалар сақласалар, шанба яҳудийларни шунча асради".

Миллатни бирлаштирувчи ғояда майда-чуйдалар бўлмайди.

Иқтисодсиз, ғоянинг ўзи билан бу даражага эришиб бўлмасди, албатта. 90-йилларнинг бошбошдоқликлари жараёнида давлат мулки талон-торож қилиниб, ер ости бойликлари бир тутам эпчиллар қўлига ўтиб кетганда ва улар давлат манфаатлари учун хизмат қилиш ўрнига, тескари амалларини бажара бошлаганда, Путин соҳани тартибга солишга жазм этди. Бунда унинг хавфсизлик тизимда ишлагани ва ҳуқуқ-тартибот органлари хизмат фаолиятини яхши билиши қўл келган бўлса ажаб эмас. Натижада миллий бойликлар бойликлари давлат ва миллат манфаатлари учун хизмат қилишга эришилди.

Буларнинг барчаси давлатнинг иқтисодий қудрати ошишига, унинг ортидан ўзига тўқ фуқароларнинг кўпайишига олиб келди.

Албатта, ўз ғурурини таниган, бировга бўйсунишни истамайдиган кишиниям, давлатни ҳам ёқтиришмайди. Шундан бўлса керак, бир пайтлардаги ғурурсиз, ўз муаммоси билан ўралашиб қолган, оч-наҳор Россиядан кўра, бугунги ўзига тўқ Россиянинг душманлари кўпроқ.

Биргина спорт соҳасини олинг. Кун йўқ-ки, Россия спортчилари аралашган допинг машмашаси чиқмаса. Спорт халқнинг ўзига ишончини оширувчи, жипслаштирувчи жабҳа. Унинг ўзи эмас, албатта, ундаги ғалабалар миллатни ғурурлантиради. Ғалабани олиб қўйиш эса, миллатнинг ғурурига рахна солади.

Президент РФ В. Путин провел заседание Совбеза РФ - Sputnik Ўзбекистон
Владимир Путин Россияда мустақил допинг комиссияси тузишни таклиф қилди

Путин юритаётган ташқи сиёсат ҳақида сўзлаганда, айтиш лозимки, айрим давлатлардан фарқли ўлароқ, демократияни жорий қилиш баҳонасида тинч, фаровон яшаётган давлатлар ички ишларига аралашмасликни маъқул кўришининг ўзиёқ, унинг анчайин мақуллигини кўрсатиб, соҳибини айримлардан уни бир поғона юқорига олиб чиқади.

Бир пайтлар, Путин Бош вазир этиб тайинланган даврларда "Аргументы и факты" газетаси гап орасида "бош вазиримиз гапиришни ўрганмоқда", деганга ўхшаш жумлани қистириб ўтган эди.

Путин, илгариги касби ёпиқликни талаб қилиши, шунга кўникканига қарамай, дунё сиёсатига сиёсатга очиқлик ва енгиллик олиб кирди.

Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Путин "Би-би-си"нинг АҚШ билан "кимўзар" ўйнаш ҳақидаги саволига жавоб берди
Унгача ҳеч бир давлат раҳбари халқ билан бу қадар очиқ мулоқот қилмаган. Бу орада мукаммал нотиқликниям ўрганиб олди. Дейлик, унинг ҳар йиллик матбуот анжумани ҳар қандай ток-шоудан кўра шов-шувлироқ, қизиқарлироқ ўтади. Бу фақат Президент давлат аҳамиятига молик гапларни айтгани учунгина эмас, балки, унинг шахс сифатида ҳам жозибаси борлиги, ҳозиржавоблиги ва яхши нотиқлигидан. Уни тинглаб ҳар доим: Россия тўғри ва энг мақбул йўлдан бормоқда, деб ўйлайсиз; Россия ҳеч нимада айбдор эмас, деган хулосага келасиз в шуларга қаттиқ ишонасиз.

Елцин Россия учун, халқи учун кўп яхшиликлар қилди, лекин унинг тарих олдидаги энг катта иши, фаолиятидаги асосий ютуғи — Путинни давлат тепасига келишига сабабчи бўлгани. Чунки Путин кундан кунга ортга кетиб бораётган Россияни қайтадан дунёнинг энг йирик мамлакатлари қаторига олиб чиқди.

Янгиликлар лентаси
0