ФВВ Бекободда юз берган кучли шамол оқибатлари ҳақида маълум қилди

© Sputnik / Александр Рацимор / Медиабанкка ўтишУраган в Москве
Ураган в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кучли шамол оқибатларини бартараф этиш бўйича Тошкент вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигида шаҳар ҳокимиятида ФВБ, ИИБ, шаҳар коммунал хизмати ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакилларидан ташкил топган тезкор штаб ташкил этилиб, бевосита куч ва воситалар сафарбар қилинди

ТОШКЕНТ, 8 дек – Sputnik. Бекобод шаҳрида юз берган кучли шамол оқибатида кўпгина аҳоли яшаш уйлари ва қатор корхоналарда электр ва газ таъминотида узилишлар, дарахтларнинг синиши кузатилиб, шаҳарда яшовчи бир неча аҳоли қисман моддий зарар кўрди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, 7 декабрь куни соат 7 дан 18 гача Бекобод шаҳрида шамолнинг 28 м/с гача кучайиши кузатилди.

Кучли шамол оқибатларини бартараф этиш бўйича Тошкент вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигида шаҳар ҳокимиятида ФВБ, ИИБ, шаҳар коммунал хизмати ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакилларидан ташкил топган тезкор штаб ташкил этилиб, бевосита куч ва воситалар сафарбар қилинди.

Ташкиллаштирилган авария-тиклаш ишлари натижасида юзага келган электр, газ ва сув таъминотидаги авариялар соат бартараф этилди. Жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, соғ-саломат ўз уйларига жўнатилди.

Янгиликлар лентаси
0