Божхона ҳуқуқбузарлари Россия билан "яшил йўлак" рўйхатидан чиқарилади

© JahonnewsТашкентся Международная ярмарка овощей и фруктов
Ташкентся Международная ярмарка овощей и фруктов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суд ёки ваколатли органлар экспорт-импорт операцияларини амалга оширишни тақиқлаш ёки хатлаш бўйича талаблари, тугатишга доир иш юритиш босқичида бўлган компания ва тадбиркорлар рўйхатдан чиқариб ташланади

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. 2018 йилда божхона қоидаларига риоя этмаган ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари Россия ва Ўзбекистон ўртасида мева-сабзавотларни етказиб бериш бўйича жорий этилган "божхона яшил йўлаги" рўйхатидан чиқариб ташланади.

Флаги РФ и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Ўзбекистон ўртасида ташқи савдо айланмаси 23 %га кўпайди

Низом лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокама қилиш порталига умумий муҳокамага қўйилган. Ҳужжат матнига кўра, янги қоидалар 2018 йил 1 январдан кучга киради.

Мазкур низом лойиҳаси 2016 йил декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон ва Россия ўртасида товар ва транспорт воситаларни божхона расмийтирувни соддалаштирилган тартибда ўтишини ташкил этиш тўғрисида" (Божхона яшил йўлаги) битим ижроси юзасидан ишлаб чиқилди.

Низом мева-сабзавотлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини (қаҳва, чой, хамиртуруш, хантал) етказиб берувчилар учун мўлжалланган.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, "экспорт товарлари бўйича божхона органларига нотўғри маълумотларни тақдим этиш", шунингдек Ўзбекистон ёки Россияда божхона қоидабузарлигини содир этиш — ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси "божхона яшил йўлаги" рўйхатидан чиқаришга асос бўлади.

Овощи на Международной выставке Узбекистан на Шелковом пути - Sputnik Ўзбекистон
Мева-сабзавот экспортида фитосанитар нормалари қайта кўриб чиқилади

Бундан ташқари, суд ёки ваколатли органлар экспорт-импорт операцияларини амалга оширишни тақиқлаш ёки хатлаш бўйича талаблари, тугатишга доир иш юритиш босқичида бўлган компания ва тадбиркорлар рўйхатдан чиқариб ташланади. Рўйхат Давлат божхона қўмитаси томонидан шаклланади.

Ушбу рўйхатга экспорт фаолиятини бир йилдан кам бўлган вақт амалга ошираётган, экспорт-операциялар ва божхона тўловлари бўйича ҳеч қандай қарздорликлари бўлмаган, шунингдек божхона қоидабузарликлар содир этмаган хўжалик субъектлари киритилади.

Янгиликлар лентаси
0