Тошкентда таълим олган имом Қозоғистон олий муфтийси этиб сайланди

© Фото: muftyat.kzВерховный муфтий Казахстана Серикбй кажы Ораз
Верховный муфтий Казахстана Серикбй кажы Ораз - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Алматида Қозоғистон мусулмонлари идорасининг навбатдаги VIII қурултойида мамлакат олий муфтийси сайланди

ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Серикбай ҳожи Ораз Қозоғистон олий муфтийси этиб сайланди. Sputnik Қозоғистоннинг хабар беришича, унинг номзодини Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси Ержан ҳожи Малгажиули таклиф этган.

IX Международный экономический саммит Россия — Исламский мир: KazanSummit2017. День второй - Sputnik Ўзбекистон
Татаристон муфтийси: Бухорода вакилларимиз қувончдан болалардек сакраб юборишди

Қурултойда қатнашган 300 нафар делегат Серикбай ҳожи Оразнинг номзодини бир овоздан маъқуллаган.

Серикбай Сатибалдиули 1975 йилда туғилган.

1992 йилда Тошкентдаги мадрасани тамомлаган. 1992 йилдан 1994 йилга қадар Мисрдаги Ал-Азҳар университетида ўқиган. 1995-1996 йилларда Исломобод университетида таълим олган. 2014 йилда Мисрдаги ислом маданияти университетида ўқиган. Қустанай муҳандислик-иқтисодиёт университетининг менежмент йўналиши магистратурасини тамомлаган.

Серикбай ҳожи Ораз Алмати масжидида имом ноиби, Ислом университети ректори, "Ҳазрат Султон" масжидининг бош имоми бўлиб ишлаган.

Янгиликлар лентаси
0