Жамият

Қирғизистон янги президенти Жеенбеков Ўзбекистонга келади

Сооронбай Жеенбеков 13-14 декабрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.

ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Қирғизистон янги президенти Сооронбай Жээнбеков ушбу ҳафтанинг ўртасида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади, деб хабар қилмоқд Sputnik Қирғизистон нашри.

Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, расмий ташриф 13-14 декабрь кунлари бўлиб ўтади.

Қирғизистон президенти, душанба куни бўлиб ўтган учрашувда, ташқи ишлар вазири Эрлан Абдылдаевга президентлар учрашувига синчиковлик билан тайёргарлик кўришни топширди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон президенти ўзининг биринчи хорижай сафарини Россияга амалга оширган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала