Ўзбекистонда 3,5 балли зилзила қайд этилди

© AP Photo / Wally SantanaГрафики сейсмологической активности
Графики сейсмологической активности - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Зилзиланинг эпицентри Жиззах шаҳридан 30 км жанубий-ғарбий йўналишида, Тошкент шаҳридан 211 км узоқликда содир бўлган

ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Бугун соат 15:25 да Ўзбекистонда зилзила қайд этилди, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.

"Тошкент" сейсмостанциясининг маълумотига кўра, зилзиланинг ўчоғи Тошкент шаҳридан 211 км, Жиззах шаҳридан жанубий-ғарбий йўналишида 30 км узоқликда содир бўлган. Зилзила ўчоғида зилзила магнитудаси М=3.5 ни ташкил этган.

Республика ҳудудларидан зилзила сезилганлиги тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Зилзила оқибатида жабрланиш ва талафотлар кузатилмади.

Янгиликлар лентаси
0