Жамият

Медведев Ростов-Донда Ўзбекистоннинг бош консуллигини очиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади

© SputnikВид на центральную улицу Ростова-на-Дону
Вид на центральную улицу Ростова-на-Дону - Sputnik Ўзбекистон
Мазкур бош консулликнинг консуллик округига Жанубий ва Шимолий-Кавказ федерал округлари таркибидаги Федерация субъектлари киради

ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Россия бош вазири Дмитрий Медведев Ростов-Донда Ўзбекистон Республикаси бош консуллигини очиш тўғрисидаги фармойишни имзолади. Бу ҳақда Россия ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

Мигрантлар - Sputnik Ўзбекистон
Миграция
Ўзбекистон Россиянинг яна 5та шаҳрида консулхоналар очишни режалаштирган

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Россия томонига мурожаатида Россиядаги кўплаб Ўзбекистон фуқаролари, хусусан, меҳнат мигрантларига консуллик хизматлари кўрсатиш ҳамда Россия вилоятлари билан ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида бош консулликни очишга эҳтиёж мавжудлиги қайд этилган.

"Имзоланган фармойиш билан Ростов-Донда Ўзбекистон Республикаси бош консуллигини очиш ҳақида қарор қабул қилинди. Мазкур бош консулликнинг консуллик округига Жанубий ва Шимолий-Кавказ федерал округлари таркибидаги Федерация субъектлари киради", — дейилади ҳужжатга берилган изоҳда.

Илгарироқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасида янги консулхоналар очиш масаласи кўриб чиқилаётганлиги хабар қилинганди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала