Жамият

Шерзод Қудратхўжаев: ҳайҳотдай уй қуриб газ ва светдан нолиймиз

© Flickr / David HoltЖилые дома в Самарканде
Жилые дома в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Журналист Шерзод Қудратхўжаев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Жанубий Корея ва Хитойдаги уй-жойлар, бинолар, иморатлар ҳақида ўз фикрларини баён этди

ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Журналист, Халқаро пресс клуб раиси Шерзод Қудратхўжаев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзининг Жанубий Корея ва Хитойга сафари ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. Бу сафар у бу мамлакатлардаги уй-жойлар, бинолар, иморатлар ҳақида ўз фикрларини баён этди.

Шерзод Кудратходжаев - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Шерзод Қудратхўжаев: бизнинг бошқа фалсафага ўтадиган вақтимиз келди

"Биз кенгликни яхши кўрамиз. Кенг далалар, очиқ майдонлар… Чунки бизда ер кўп. Кўпинча иморат қурганда ҳали туғилмаган, ёки ҳали гўдак бўлган боламиз шу ерда яшайди, деб ғишт қўямиз. "Бир қурибмиз-да" деб, катта ертўлалар қурамиз. Нима учун ва ким учун мўлжалланганини билмасак-да, катта-катта хоналар қуриб, вақтида бир нарсага ишлатилар, деб қураверамиз. Бунинг фожиаси нимада?", деб ёзади Қудратхўжаев.

Унинг фикрича, бир йилда қуриладиган уйнинг битиши бир неча йилларга чўзилиб кетади. Иккинчидан эса, уй-жой деб ейиш-ичишдан, фарзандлардан тежаб, саёҳатлар, дунё кўришдан воз кечиб, ўлик капиталга, иморатга пул сарфланади, яъни нотўғри харжланади.

"Чет элда ишлаётган ватандошларимиз бошида не-не меҳнат билан яхши пул топади, кейин эса пул топиш мураккаблашади ва бу пуллар беҳуда сарф қилинади. Уй қураман топган пулимга деб банкрот ҳолатига тушиб қоладилар ҳам… афсус", дейди у.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 23 августа принял первого заместителя Председателя правительства Российской Федерации Игоря Шувалова - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Мирзиёев уйлар қурилишида камчиликларга йўл қўйган раҳбарларга ҳайфсан эълон қилди

У фикрида давом этар экан, "бу уйларни ҳайҳотдек, баланд шифтли қилиб қурганда биз уни на қишда иситишни, на ёзда совутишни ўйламаймиз. Кейин эса газ ва светдан нолиб, давлатни айблаймиз. Бироз қиммат, лекин сифатли ва иссиқни тежовчи технологияларни эса умуман қўлламаймиз. Масалан, иссиқликни тежовчи махсус ғиштлар, шифт устини пенопласт ва полиуретан эмас, қамиш, бўйра ва юпқа лой билан лўмбоз қиламиз. Кўпчиликнинг чордоғи қишин-ёзин шамол, чанг ва совуқ учун очиқ бўлиб, ҳангиллаб ётади. Газ бойлигимиз Россияникидан кўп бўлган тақдирда ҳам, бундай уйларни иситиш учун албатта Рокфеллер ёки Ротшилдлар бўлишимиз керак… Аммо улар ҳам бундай қилмаса керак", дейди.

Қудратхўжаевнинг фикрига кўра, пластик ромлар қўйилмаганда иссиқлик йўқотиш кўп бўлади.

Унинг ёзишича, корейс ва хитойликларнинг ҳар бир хонаси кичкина эмас, балки шинам ва қулай. Ҳар бир нарса ҳисоблаб чиқилган. Ортиқча бирор хона қурилмайди. Мебел турадиган жой, одам учун ажратилган йўлакча, боласининг хонаси, санузелдек битта хонада ҳам унитаз, ҳам душ, ҳам ихчамгина ванна жойлашган. Қўшнига аччиқ қилиб данғиллатиб қуриш, ундан баландроқ бўлиш ҳисси уларга ёд.

Батарея в подъезде жилого дома - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Қишги мавсумга тайёргарлик ҳар бир маҳалла, ҳар бир уй миқёсида олиб борилиши керак - президент

"Уларда Европадагидек балконлар ҳам деярли йўқ. Ўзбекистон шароитида эса, маҳаллаларда бинолар бир-бирига яқин жойлашганини ҳисобга олганда, хусусий уйда балконга ҳожат йўқ аслида. Унинг устига, қўшнилар бир-бирини кузатиб туриши ҳам тарбиямизга тўғри келмайди. Рости мен ҳали бизни балконларда одамлар суҳбатлашиб ўтирганини ҳеч кўрмадим. Ваҳоланки, уларни қуриш учун қанчадан-қанча маблағни беҳуда сарфлаймиз. Балки биз бу пулларни болаларимизга китоб, уйимиздаги интернет трафиги учун аямасак бўлармиди? Биз бу маблағларни қимматбаҳо кафель, мармар ва бошқа анжомларнинг чанг босиб ётиши учун сарфладикми?!", дея савол беради у.

Журналист баъзи уй қурганлар балкон ва уй остонаси, йўлагини қорда яхламаслиги учун "тёплый пол" қилишларини, лекин бу ҳам пулни ҳавога совуришга тенглигини айтади.

"Чунки бизда унча кўп қор ёғмайди. Энди "давлат ўзимизники, газ ўзимизники, миллий бойлигимиз" қабилидаги гаплар ўтмайди. Аччиқ бўлса ҳам айтиш керак, бундан буёғига Ўзбекистон ва дунёдаги бошқа мамлакатларда газ ва бошқа табиий ресурслар нархи ошса-ошадики, тушмайди. Келинг, ўзимизни ҳам, МИБни ҳам, давлатни ҳам қийнамайлик. Инспекторлар билан газ ва электр бўйича счетчикларсиз ишлаш ёки ортга айлантириш пайти ўтмишда қолди", дейди у.

Шерзод Қудратхўжаев бугунги кунда бутун дунёда кенг оммалашаётган муқобил энергия масаласига тўхталиб ўтади. Унинг ёзишича, Хитой, Корея ва Туркиядаги уйларнинг деярли барчасида офтобдан энергия оладиган қурилмалар ўрнатилган.

Тен Алексей Трофимович, коммерческий директор сп ооо Қуёш иссиқлик энергияси - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Қуёш энергиясидан фойдаланганлик учун давлатга тўлов тўланмайди - эксперт

"Биз эса бу ҳақида ўйлаб ҳам кўрмасдан, фақат газ билан свет ҳақида гапирамиз… Ваҳоланки, Ўзбекистон серқуёш замин, Solar-технологиялар ҳам бозоримизга ва ҳаётимизга кенг кириб келяпти. Нархи ҳам унча қиммат эмас. Уч миллион сўмдан бошланади. Бир ярим-икки йилда ўзини оқлайди ва буёғига беминнат, бепул ишлайди. Лекин биз газ йўқ деб нолийверамиз… Йўқ нарса бўлса ақл бошқа муқобил нарсани қидириши керак. Бу қобилият ва хусусият нафақат яҳудий, балки бошқа миллатларда бўлиши ҳам фойдалидир. Ахир қуёш технологиялари бор-ку! Қуёш бепул-ку, бир марта пул сарфлаймиз, холос", дея ўз таклифини билдиради у.

У мақсади чет элни мақтаб, ўзимизни камситиш эмаслигини, уларда ҳам муаммо етарли эканлигини айтаркан, Ўзбекистон фуқаролари, одамлари бундан ҳам яхши яшашини хоҳлашини билдиради.

Изготовление солнечных батарей на предприятии - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Тошкентдаги уйлар қуёш нурида ишлайдиган иссиқлик тизими асосида иситилади

"Баъзи нарсаларни ва жараёнларни кўриб кузатсам ич-ичимдан куйиналаман, юрагим эзилади. Бир ҳақиқатни англайманки, мамлакатимизнинг тараққиёти, ҳар бир одамнинг муваффақияти тинмасдан изланишига боғлиқ. Муаммо бўлдими, муаммони ечиш йўлларини қидирайлик. Йўллари кўп, қўрқмайлик, аслида муаммони ақл билан ечиш завқ ва илҳом бағишлайди ижодкор кишига. Бизнес ва ҳаётдаги муваффақиятнинг пойдевори – бу инсоннинг қобилияти ва етуклиги. У етарли таълим, билим, қатъият, ирода, хоҳиш эга бўлиши керак каби тушунчаларни қамрайди. Ҳар бир бундай одамнинг муваффақияти – бу оиланинг муваффақияти. Оиланинг муваффақияти эса жамият муваффақиятидир. Бундай инсонлар, оилалар қанча кўпайса, жамиятимиз шунча ривожланади", дейди Қудратхўжаев.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала