Жамият

Тошкент ва Киев ўртасида тўғридан-тўғри авиалоқа тикланиши мумкин

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Фотобанкка ўтишВид на площадь Независимости в Киеве
Вид на площадь Независимости в Киеве - Sputnik Ўзбекистон
Шу йилнинг баҳорида ҳам бу борада музокаралар бўлиб ўтганди

ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Тошкентда Киев билан тўғридан-тўғри авиалоқани тиклашга бағишланган навбатдаги музокаралар бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда uznews.uz.

Airbus A320 самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Украина ва Ўзбекистон ўртасида самолёт қатнови шу йил ёзда йўлга қўйилиши мумкин

Хабарда айтилишича, бу ҳақда Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Абдуалиев Киев шаҳар маъмурияти раиси Виталий Кличко билан учрашуви якунлари ҳақида Украина нашрига берган интервьюсида айтган.

Элчининг сўзларига кўра, томонлар бу масалага ижобий жиҳатдан ёндашмоқда ва бу борада муросага келиш ниятида.

"Тўғридан-тўғри авиаалоқалар тикланадиган бўлса, икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ва туристик оқим ошади, асосийси талаба ёшлар ва аҳолининг эҳтиёжи қондирилган бўлади", – деган элчи.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг баҳорида ҳам бу борада музокаралар бўлиб ўтганди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала