Жамият

Ўзбекистонда авторақамлар савдоси ҳақида СМС орқали маълумот олиш мумкин бўлди

© Новости Узбекистана"Красивые" номера на автомобиль в Узбекистане
Красивые номера на автомобиль в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
СМС-хабар орқали автоҳаваскорлар ўзларини қизиқтираётган авторақамларнинг савдога қўйилиши бўйича маълумот олишлари мумкин

ТОШКЕНТ, 12 дек —Sputnik. Ўзбекистон Республика товар хом ашё биржаси онлайн аукционлар иштирокчилари учун “SMS хабар” янги хизмат турини ишлаб чиқди ва жорий этди.

Красивые номера на автомобиль в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Жиззахда 070 автомобил рақами 7,5 миллион сўмга сотиб олинди

"Мазкур хизматдан фойдаланган ҳолда автоҳаваскорлар ўзларини қизиқтираётган авторақамларнинг савдога қўйилиши бўйича маълумотларни тезкор тарзда олишлари ҳамда маълум лотга обуна бўлиб, унинг ҳолатини мунтазам равишда кузатиб боришлари мумкин", — дейилади ЎзРТХБ хабарида.

Бу орқали мижоз ўзини қизиқтираётган авторақам бўйича савдо вақтини ўтказиб юбормаслик ва сотиб олинган авторақамни тўловини амалга оширишнинг аниқ вақти ва уни рўйхатдан ўтказиш жойини билиб олиш имконини қўлга киритади. SMS хабарлар хизмат уланишда кўрсатилган телефонга келиб тушади.

Биржанинг янги хизматига уланиш учун avtoraqam.uzex.uz вебсайтининг мижозлар учун шахсий кабинетда "SMS" саҳифасига ўтиш ва офертани қабул қилишнинг ўзи кифоя. Хизмат учун ойлик абонент тўлови 10 минг сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда шу йилнинг сентябридан чиройли автомобиль давлат рақамларини онлайн-аукционлар орқали сотиш йўлга қўйилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала