Жамият

Ўзбекистон маҳсулотлари Латвия марказий бозори орқали Европани забт этади

Ригадаги марказий бозорда Ўзбекистон маҳсулотлари билан савдо қилинадиган "Тошкент ҳовлиси" растаси очилади

ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Ригадаги марказий бозорнинг мева-сабзавотлар павильонида Ўзбекистон маҳсулотлари билан савдо қилинадиган "Тошкент ҳовлиси" растаси очилади. Бу ҳақда Рига марказий бозори матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, AS Rīgas Centrāltirgus бошқаруви раиси Артис Друвиниекс Рига думаси делегацияси таркибида Ўзбекистон пойтахтида бўлди. Сафар давомида Рига марказий бозорида ўзбек маҳсулотлари сотиладиган раста очилиши ҳақида келишувга эришилди.

Рига, Латвия - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Латвияга 10 млн долларлик Ўзбекистон маҳсулотлари етказилади

Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Равшан Усмонов билан учрашувда томонлар туристларни жалб этиш борасида тажриба алмашишди.

Шунингдек, Тошкент шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари Нозим Ҳусанов Рига Ўзбекистон маҳсулотларининг Европа бозорига чиқиши учун ўзига хос база сифатида қизиқтиришини билдирди. Бунда биринчи навбатда гап қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, мева ва сабзавотлар ҳақида бормоқда. Миллий таомлар: сомса ва кўплаб турдаги палов ҳамда обинонлар ҳам катта қизиқиш уйғотиши мумкин. Бундан ташқари, Ўзбекистон европаликларга миллий ҳунармандлик маҳсулотларини ҳам таклиф этишга тайёр.

Ўз навбатида, Тошкентдаги Чорсу бозорида Латвиянинг сут ва денгиз маҳсулотлари сотилувчи "Рига ҳовлиси" очилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала