Иқтисод

Ўзбекистонда "қора риелторлар"га қарши кураш кампанияси ишга солинади

© Sputnik / Александр Кряжев / Фотобанкка ўтишНовоселье
Новоселье - Sputnik Ўзбекистон
Ноқонуний фаолият олиб борувчи маклерлар хизматининг арзонлиги, шунингдек уйларни расмий риелторлар орқали сотишдаги мураккабликлар кўчмас мулк қора бозорида кўплаб таклифларни ҳосил қилади

ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Ўзбекистонда "қора риелторлар"га қарши кураш бўйича бир қатор чора-тадбирлар тайёрланмоқда. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилди.

Заключение сделки - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда риелторлар учун бир қатор қулайликлар жорий этилади

Республикада кўчмас мулк сотиш ва ижара масаласи бўйича қора бозор ҳажми  анча юқорилаб кетди. Бу биринчи галда ноқонуний маклер хизматларининг арзонлиги, шунингдек уйларни расмий риелторлар орқали сотиш жараённинг мураккаблигига боғлиқ.

Қонунчиликдаги камчиликлар ва вилоятларда қонуний риелторлар етарли миқдорда бўлмаганлиги қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бугунги кунда риелторлик ташкилотларнинг кўпчилик қисми Тошкентда рўйхатга олинган ва улар фақат шу ерда иш фаолият юритишади. Юзага келган вазиятни ўзгартириш мақсадида бир нечта йўналишларда иш ташкил қилиш режалаштирилган.

"Қора риелторлар"га қарши курашишда Давлат солиқ қўмитаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига алоҳида ўрин тутади.

Улар лицензиясиз, малака сертификатисиз риелторлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларни аниқлаш ва уларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш бўйича тезкор тадбирлар амалга оширилишини таъминлаши керак.

Шу билан бир қаторда, миллий телеканалларида ахборот компаниясини амалга ошириш режалаштирилган. Ноқонуний риелторлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларни аниқлаш борасида кўрилаётган чоралар ҳамда уларнинг хизматидан фойдаланиш салбий оқибатлари ҳақида ижтимоий видео роликлар намойиш этилади.

Тошкент, Дархон - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда кўчмас мулк “қора маклерлар” нишонида

Шунингдек, ҳукумат келгуси йил апрел ойидан бошлаб кўчмас мулк хизматларини кўрсатиш бўйича вилоят марказларини ишга туширишни қўллаб-қувватлайди. Тизимда иш фаолиятни соддалаштириш ва тезлаштириш учун риелторлар ва давлат органлари ўртасида электрон алмашинув йўлга қўйилади. Бу кўчмас мулк объектлари, эгалари, уйларда истиқомат қилувчи одамлар, қарздорликлар, коммунал харажатлар тўғрисида маълумотлар билан онлайн тарзда алмашиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 мартдан риелторлик фаолият лицензиялашни соддалаштириш ва ушбу соҳа иштирокчиларига қатор имтиёзлар бериш режалаштирилмоқда. Жумладан, кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматларини тақдим этиш бўйича лицензиялаш ҳамда риелторлик ташкилотларининг устав капиталининг минимал миқдорига қўйиладиган талабларни бекор қилиш кўзда тутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала