Иқтисод

Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорликда махсус техника ишлаб чиқаради

© Sputnik / Егор Еремов / Фотобанкка ўтишСборка самосвала "БелАЗ"
Сборка самосвала БелАЗ - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Икки давлат корхоналари томонидан ҳамкорликда автокран, самосвал, нефт маҳсулотларини ташувчи юк машиналари ишлаб чиқарилади

ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. "Тыныс" заводи (Қозоғистон) ва "Krantas Group" (Ўзбекистон) қурилиш ва саноат махсус техникаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишмоқчи, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон.

Завод Hyundai в Южной Корее - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Hyundai Ўзбекистонда қандай автомобил ишлаб чиқариши маълум бўлди

"Оғирлиги 16-100 тонна юкни кўтарувчи автокранлар, кран-манипуляторлар, самосваллар, нефт маҳсулотларини ташувчи автоцистернали автомашиналар ишлаб чиқарилади. Юк транспорти Қозоғистонда энг замонавий ва илғор технологиялар асосида ишлаб чиқарилади", — дейилган хабарда.

Томонлар маҳаллий бозор талабини ўрганиш мақсадида маркетинг тадқиқотлар ўтказилган. Шундан сўнг техник ва конструкторлик ҳужжатларини тайёрланган. Бугунги кунда "Тыныс" заводида ишлаб чиқариш майдончасини тайёрлаш ишлари бажарилмоқда.

"Тыныс" АЖ бош директории Кайрат Калманбаев сўзларига кўра, икки давлат томонидан ишлаб чиқариладиган техникалар Қозоғистон ва Ўзбекистон машинасозлик соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантиради.

Vw Amarok - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Самарқандда Volkswagen Amarok автомобиллари ишлаб чиқарилади

Шу йил сентябрь ойида Қозоғистон-Ўзбекистон II бизнес анжуман доирасида "Қозоғистон инжиниринг" ва "Krantas Group" МЧЖ ҳамкорлик меморандуми имзоланганди.

"Тыныс" корхонаси "Қозоғистон инжиниринг" МКнинг шуъба корхонаси ҳисобланади. Корхона бошқаруви Қозоғистон мудофаа ва аэрокосмик саноати вазирлиги томонидан амалга оширилади.

"Krantas Group" МЧЖ — Ўзбекистондаги йирик корхоналарида бири ҳисобланади. Ушбу корхона қурилиш ва саноат учун мўлжалланган махсус техникаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Янгиликлар лентаси
0