Дунёда

Чавушўғли бутун дунёни Фаластинга ён босишга чақирди

© AFP / ADEM ALTANМинистр иностраных дел Турции Мевлют Чавушоглу
Министр иностраных дел Турции Мевлют Чавушоглу - Sputnik Ўзбекистон
"Қуддуснинг Исроил пойтахти сифатида тан олиниши нафақат мусулмонларга ва арабларга, балки Қуддуснинг насроний аҳолисига ҳам қарши қаратилган", - дейилади ИҲТ расмий баёнотида

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Истанбулда 13 декабр куни Қуддус масаласига бағишланган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари саммити иш бошлади. Саммитда 48та давлатдан вакиллар, шу жумладан, 16та давлат раҳбарлари иштирок этишмоқда. Йиғилишга Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ҳам келган.

Протестующие кричат лозунги и сжигают израильский флаг во время антиизраильского протеста в Каире, Египет, 10 декабря 2017 года - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Турк ОАВлари: ИҲТ давлатлари Исроилга қарши санкция қабул қилиши мумкин
Туркия ТИВ раҳбари Мавлут Чавушўғли саммит олдидан бутун дунёни Фаластинга ён босишга чақирди

Бу ҳақда у ўзининг Twıtterдаги микроблогида ёзган.

"Ислом дунёси фаластинлик биродарларни уларнинг адолатли курашида қатъий қўллаб-қувватлаши керак", дейилади унинг постида.

Бугун Истанбулда Қуддус бўйича ИҲТ саммити ўтказилиб, унда ИҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон томондан ушбу фавқулодда саммитга Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация йўл олган.

Эслатиб ўтамиз, 11 декабрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон ўртасида телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтган эди. Икки президент Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг навбатдан ташқари саммити кун тартибидаги масалалар, жумладан, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг бошқа долзарб масалалари бўйича фикр алмашгани расман маълум қилинган эди.

Города мира. Иерусалим - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Қозоғистон ТИВ Қуддус шаҳри мақоми бўйича баёнот берди
Саммитга фавқулодда мақом берилиши Америка раҳбари Дональд Трампнинг 6 декабр куни Қуддусни Исроил пойтахти, деб эълон қилгани билан боғлиқ.

Дунёнинг кўплаб мамлакатлари Трампнинг ушбу қарорини хато, деб баҳолашмоқда. АҚШнинг бу қадами халқаро ҳуқуқларга зид эканлиги ва у Яқин Шарқда хавфли оқибатларни келтириб чиқариши мумкинлиги таъкидланмоқда.

"Қуддуснинг Исроил пойтахти сифатида тан олиниши нафақат мусулмонларга ва арабларга, балки Қуддуснинг насроний аҳолисига ҳам қарши қаратилган", — дейилади ИҲТ расмий баёнотида.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала