Дунёда

ИҲТ давлатлари Шарқий Қуддусни Фаластин пойтахти деб эълон қилди

© Sputnik / Игорь Михалев / Фотобанкка ўтишГород Иерусалим
Город Иерусалим - Sputnik Ўзбекистон
Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фавқулодда саммити Туркия президенти Ражаб Эрдўғон ташаббуси билан ўтказилди

ТОШКЕНТ, 13 дек – Sputnik. Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида Шарқий Қуддус Фаластин давлатининг пойтахти деб эълон қилинди. Бу ҳақда Sputnik Туркия хабар бермоқда.

Города мира. Иерусалим - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Қозоғистон ТИВ Қуддус шаҳри мақоми бўйича баёнот берди

Хабарда айтилишича, саммитда якуний декларация қабул қилинган.

“Шарқий Қуддусни Фаластин давлатининг пойтахти деб тан оламиз ва барча давлатларни Фаластин давлатини ҳамда Шарқий Қуддусни унинг босиб олинган пойтахти сифатида тан олишга чақирамиз”, — дейилади декларацияда.

Эслатиб ўтамиз, Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фавқулодда саммити Туркия президенти Ражаб Эрдўғон ташаббуси билан ўтказилди.

Туркияда бўлиб ўтган ИҲТ саммитида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев иштирок этди.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Қуддусни Исроил давлати пойтахти деб расман тан олиб, АҚШ элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчириш бўйича буйруқ берган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала