Кўксаройда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида муҳим ҳужжатлар имзоланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаВизит президента Кыргызстана Сооронбая Жээнбекова в Узбекистан
Визит президента Кыргызстана Сооронбая Жээнбекова в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш тадбири бошланди

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Қирғизистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш тадбири бошланди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Визит президента Кыргызстана Сооронбая Жээнбекова в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Жээнбеков ва Мирзиёев Кўксаройда учрашишди

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида икки давлат касаба уюшмалари ўртасида ҳамкорлик бўйича ҳужжат имзоланди. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича 2018 йилга иш лойиҳалари имзоланди.

Қирғизистон ва Ўзбекистон мамлакатлари ўртасида илмий техникавий келишувга имзо қўйилди. Шунингдек, соддалаштирилган божхона йўлагини тузиш бўйича ҳужжат имзоланди.

2018-2021 йиллар савдо-иқтисодий, илмий техникавий ва ҳукуматлараро дастури имзоланди.

Шу билан бирга, Шавкат Мирзиёев ва Сооронбай Жээнбеков давлат раҳбарларининг қўшма баёнотини имзоладилар.

Янгиликлар лентаси
0