Ўзбекистон пахта далаларида болалар меҳнатига барҳам берилди - ХМТ

Oбуна бўлиш
Халқаро меҳнат ташкилоти вакиллари бутун мамлакат бўйлаб юриб, 3 минг нафар теримчи, маҳаллий ҳокимиятлар вакиллари, педагоглар ва тиббиёт ходимлари билан яккама-якка суҳбатлашишди. Бундан ташқари, улар яна минг нафар инсонга қўнғироқ ҳам қилишган

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) Ўзбекистонда пахта теримида болалар меҳнатидан фойдаланишга тўлиқ чек қўйилганлигига амин бўлишди, деб хабар қилди БМТ янгиликлар маркази.

Уборка хлопка - Sputnik Ўзбекистон
Пахта ревизияси: Мирзиёев "оқ олтин"ни кимга ишониб топширди

Халқаро меҳнат ташкилоти вакиллари бутун мамлакат бўйлаб юриб, 3 минг нафар теримчи, маҳаллий ҳокимиятлар вакиллари, педагоглар ва тиббиёт ходимлари билан яккама-якка суҳбатлашишди. Бундан ташқари, улар яна минг нафар инсонга қўнғироқ ҳам қилишган.

"Ҳукумат болаларни пахта теримига тизимли равишда мажбурлаш амалиётини йўқотган ва бу ишга одамларни фақат кўнгилли асосда жалб этиш ҳақида кўрсатма берган. Улар мактаб ўқувчилари, талабалар, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларини пахта теримига мажбурлашни тақиқлашди. Халқаро меҳнат ташкилоти ва Бутунжаҳон банки тавсиялари асосида ҳосилни кўнгилли равишда териб олмоқчи бўлганлар эса, жорий йилда оширилган маошни олишди", — дейилган хабарда.

Теримдан аввал Халқаро меҳнат ташкилоти экспертлари 6,3 минг иш берувчилар учун махсус ўқитиш тадбирларини ўтказишди. Тадқиқот давомида аниқланишича, одамлар, умуман олганда, мажбурий меҳнат нақадар қабул қилиб бўлинмайдиган нарса эканини тушунишмоқда, бироқ бу борадаги тарғибот-ташвиқот ишларини давом эттириш керак, дея ҳисоблашган ХМТдагилар.

"Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг сентябрь ойида Нью-Йоркда ўтган Бош Ассамблеядаги нутқи рўй берадиган ўзгаришлардан, шунингдек, пахта теримида кўнгилли асосда иштирок этиш сиёсатини амалга ошириш бўйича кейинги чора-тадбирлардан далолат берди, улар миллий даражада қабул қилинди", — дейилади ХМТ хабарида.

Янгиликлар лентаси
0