Жамият

Путин 70 йилларда “Ленфильм”да каскадер сифатида суратга тушган

© Sputnik / Алексей Дружинин / Фотобанкка ўтишВладимир Путин провел тренировку по дзюдо
Владимир Путин провел тренировку по дзюдо - Sputnik Ўзбекистон
Ўша вақтларда “Ленфильм”да каскадерлар етишмаслиги туфайли улар спорт секциясида шуғулланаётган ёшларни фильмда суратга тушишга таклиф қилишган.

ТОШКЕНТ, 14 дек – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин 1970йилларда “Ленфильм”да суратга олинган «Ижорский батальон» ва «Блокада» фильмларида каскадер сифатида суратга тушган, деб хабар қилмоқда РБС нашри.

Путин билан бирга унинг дзюдо секцияси бўйича ўртоқлари Аркадий Ротенберг ва Василий Шестаковлар ҳам фильмларда суратга тушишган.

Хабарда айтилишига кўра, ўша вақтларда “Ленфильм”да каскадерлар етишмаслиги туфайли улар спорт секциясида шуғулланаётган ёшларни фильмда суратга тушишга таклиф қилишган.

Талабалар учун эса бу — қўшимча даромад манбаи бўлган. Фильмда суратга тушгани учун кунига 3 рублдан 10 рублгача маош тўланган. Алоҳида ролларни ижро этганлар 75 рублгача маош олган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала