Жамият

Россияда террорчи ёллаганларга бир умрлик қамоқ жазоси берилади

Давлат Думаси террорчи ёллаш жиноий фаолияти учун жавобгарликни кучайтирувчи қонунни маъқуллади. Россия Жиноят кодексига "террорчилик тарғиботи" тушунчаси киритилмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Россия Давлат Думаси террорчи ёллаш билан шуғулланганларга жазони кучайтириш ва бир умрлик жазо бериш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.

Жамият
Интернетда террорчи жангарилар ҳақида видео тарқатган фуқарога жазо қўлланилди

Янги қонунга кўра, террорчиликни молиялаштириган, жисмоний шахсларни унга ундаган, ёллаган шахсларга нисбатан жазо чоралари кучайтирилади. Хусусан, ушбу жазо чоралари  Россия ЖКнинг 205-Террорчилик акти,  205.3 — Террорчилик фаолияти амалга ошириш учун тайёргарликдан ўтиш, 205.4 — Террорчилик уюшмаси ташкил қилиш ва унда иштирок этиш, 206 — Одамни гаровга олиш, 211.4 — транспорт воситасини террорчилик мақсадида олиб қочиш 361 — Халқаро терроризм акти амалга ошириш — банларида қайд этилган жиноятлардан бирортасини содир этган кишиларга нисбатан қўланилади.

Юқорида қайд этилган жиноий фаолият билан шуғулланган кишилар 8 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши ва 300 мингдан 700 минг рубгача жаримага тортилиши ёки бир умрлик қамоқ жазоси бериши мумкин.

Ҳозирги кунда террорчилик билан боғлиқ жиноятлар учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси берилади.

Россия ФСБ директори Александр Бортников - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Россия ФХХ: ватанига қайтган ИД жангарилари террорчи гуруҳлар тузмоқда

Агар террорчилик жинояти хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилган тақдирда, айбланувчига 10 йилдан 20  йилгача озодликдан маҳрум этиш, 500 мингдан 1 лн рублгача жаримага тортиш ёки бир умрлик қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.

Айни дамда ушбу жиноятлар учун 8 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси берилади.

Янги қонунда, шунингдек, "Террорчилик тарғиботи" тушунчаси киритилади. Қонун матнида айтилишига кўра, "Террорчилик тарғиботи деганда — инсон тафаккурида террорчилик мафкурасини уйғотувчи, уни мақтовчи ва террорчилик актини амалга ошириш мумкинлиги ифода этилган ахборотларни тарқатиш", — деб тушунилади.

Юқорида айтиб ўтилган фаолият учун 100 мингдан 500 минг рублга қадар жарима солинади ёки 2 йилдан 5 йилга қадар озодликдан маҳрум этилади.

Ушбу жиноятларни электрон ОАВлар, ахборот-коммуникация тармоқлари орқали амалга оширган шахсларга 7 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала