"Қамчиқ" довонида туну кун фаолият кўрсатувчи 14та пост ташкил этилди

© МЧС Республики УзбекистанПост МЧС Узбекистана на автодороге “Ташкент-Ош” через перевал "Камчик"
Пост МЧС Узбекистана на автодороге “Ташкент-Ош” через перевал Камчик - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу постларда зарур ҳолларда ҳайдовчилар ва уларнинг йўловчилари учун ёрдам кўрсатилади

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. "Қамчиқ" довонида қутқарувчилар, шифокорлар ҳамда ЙҲХБ ходимлари навбатчилик олиб борувчи туну кун фаолият кўрсатадиган 14та пост ташкил қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

С 6 по 7 ноября 2017 года первый заместитель министра по чрезвычайным ситуациям полковник К.Арипов посетил города Берлин, Бонн (Германия) - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ФВВ раҳбарияти тажриба ўрганиш мақсадида Германияга ташриф буюрди

Ушбу постлар автотранспорт ҳайдовчилари ва уларнинг йўловчиларини қабул қилиш ва уларнинг ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган шароитни таъминлаш, зарур маълумотларни тақдим этиш ва шифокор ёрдами кўрсатиш, транспорт воситаларини кичик ҳажмдаги таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун шароит яратиш ёки автоуловни яқин атрофдаги таъмирлаш устахоналарига етказиб қўйиш каби вазифаларни бажаради.

Постлар рўйхати ва уларнинг телефон рақамлари ҳақида ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0