Жамият

Жээнбеков Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни томоша қилди

Қирғизистон президенти ташрифининг якунида Ўзбекистоннинг саноат соҳасидаги ютуқлари билан танишди.

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Қирғизистон президенти Жээнбеков расмий ташрифи давомида Ўзэкспомарказда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлар кўргазмасида бўлди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

"Кўргазмада Ўзбекистон саноатининг турли тармоқларида фаолият юритаётган компаниялар маҳсулотлари, илмий-ишлаб чиқариш марказларининг инновацион лойиҳа ва ишланмалари намойиш этилган", — дейилган хабарда.

Шу билан Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбой Жээнбековнинг Ўзбекистонга бўлган расмий ташрифи якунига етди.

Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала