Москвадаги Фарғона кўчасида фермерлар ярмаркаси очилиши мумкин

© PixabayФрукты на рынке
Фрукты на рынке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шаҳарсозлик-ер комиссияси Москва жануби-шарқида фермерлар ярмаркаси қурилишига розилик берди

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Москвадаги Фарғона кўчасида фермерлар қишлоқ хўжалик ярмаркаси очилиши режалаштирилмоқда, деб хабар берди РИА Новости Москомстройинвест ташкилотига таяниб.

Шаҳарсозлик-ер комиссияси Москва жануби-шарқида фермерлар ярмаркаси қурилишига розилик берди. Ярмаркадаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини унга яқин бўлган Вихино-Жулебино, Рязанский ва Кузьминки туманлари аҳолиси сотиб олиши мумкин.

Москвадаги Фарғона кўчаси Марказий Осиёдаги Фарғона водийси номидан олинган.

Фарғона водийсининг майдони 22 минг квадрат километрга яқин бўлиб, Марказий Осиёдаги аҳоли энг зич ҳудуд ҳисобланади. Водийда Ўзбекистон (Фарғона, Наманган, Андижон), Қирғизистон (Жалолобод, Ўш, Боткен) ва Тожикистон (Сўғд) вилоятлари жойлашган.

Янгиликлар лентаси
0