Жамият

Беш йил ичида Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида хоккей саройи қурилади

© Sputnik / Владимир Федоренко / Фотобанкка ўтишХоккей. КХЛ. Матч "Спартак" - СКА
Хоккей. КХЛ. Матч Спартак - СКА - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Хоккей федерацияси режаларига кўра, икки йил ичида - 4 вилоятда, беш йил ичида – барча вилоятларда “муз саройлари” пайдо бўлади.

ТОШКЕНТ, 14 дек – Sputnik. Янги ташкил қилинган Ўзбекистон Хоккей федерацияси 2020 йида республикада ички жамоалар орасида хоккей чемпионатини ўтказишни режалаштирмоқда.

Столичный хоккейный клуб Бинокор - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Континентал хоккей лигасида ўзбек клуби пайдо бўлиши мумкин

Келаси йилдан бошлаб Тошкент вилояти, Самарқанд, Андижон ва Қаршида хоккейга ихтисослашган 500-1500 томошабин ўринли спорт мажмуалари қурилиши бошланади. Яқин беш йил ичида эса, ана шундай мажмуалар Ўзбекистоннинг барча вилоятларида пайдо бўлади.

12 декабр куни Ўзбекистонда Хоккей федерацияси ташкил қилинди. Унинг раиси этиб Бахтиёр Фозилов, бош котиби этиб – “Бинокор” клуби ветерани Шукурулло Каримов тайинланди.

Хоккей федерерацияси яқин келажакда хоккей спорт турини Ўзбекистонда оммавийлаштириш, барча вилоятларда хоккей жамоалари ташкил қилиш, ички чемпионат ўтказиш, миллий терма жамоа ташкил қилиш ҳамда халқаро хоккей федерациялари мусобақаларида иштирок этиш, каби мақсадларни қўйган.

Янги муз саройи - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Тошкентда хоккей ўйинлари ўтказиладиган замонавий муз саройи қурилади

Ўзбекистон Хоккей федерацияси 2020 йилда 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар орасида хоккей чемпионати ўтказиш, 2022 йилдан бошлаб эса ўсмирлар жамоалари орасида ўйинлар ўтказишни режалаштирган.

Айтиш жоизки, хоккей спорти борасида Ўзбекистонда бундай кескин ўзгаришлар юз беришига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкентда “Хумо Арена” хоккей спорт саройи қуриш ташаббуссидан бошланган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда илк бор хоккей 1970 йилларда пайдо бўлган. Ўшанда Тошкентда “Спартак” хоккей жамоаси ташкил қилинuб, собиқ Иттифоқ мусобақаларида иштирок эта бошлаган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала