Иқтисод

Мирзиёев раҳбарларга жарималар белгилади - янги фармон

© SputnikКупюры номиралом пятьдесят тысяч сум
Купюры номиралом пятьдесят тысяч сум - Sputnik Ўзбекистон
Маҳаллий бюджет даромадларини ошириш резервларини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоб кўрсаткичларини бажарган молия ва солиқ органлари раҳбарлари лавозим маошларидан 50% бўлган миқдорда мукофотланади, акси бўлган ҳолда 30% жарима санкциялари қўлланилади

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев солиқ ва молия органлари жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Фармонга имзо чекди.

Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
2018 йилда солиқ босими бироз камайтирилиши мумкин
Ҳужжатда молия органлари ва давлат солиқ хизмати органлари раҳбарларига жавобгарлик ва рағбатлантириш чоралари кўрилилиши белгиланган.

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб:

— солиқ ва молия органлари раҳбарларини уларнинг лавозим маошларидан 50 фоизгача бўлган миқдорда мукофотлаш, шу жумладан:

маҳаллий бюджет даромадларининг тасдиқланган прогнозининг ижро этилгани учун 10 фоиз миқдорда;

бюджетга тўловлар бўйича солиқ қарздорлиги қисқартирилгани учун 20 фоиз миқдорда;

маҳаллий бюджет даромадларини ошириш резервларини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоб кўрсаткичлари бажарилгани учун 20 фоиз миқдорда;

— юқорида кўрсатилган мезонларнинг ижроси таъминланмагани учун уларнинг лавозим маошларидан 30 фоиз миқдорида жарима санкцияларини қўллаш, шу жумладан:

маҳаллий бюджет прогнози бажарилмаганлиги учун 10 фоиз миқдорда;

Юлий Юсупов - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Ўзбекистонда солиқ босими нақадар катта?
маҳаллий бюджетга тўловлар бўйича солиқ қарздорлиги оширилгани учун 10 фоиз миқдорда;

маҳаллий бюджет даромадларини ошириш резервларини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоб кўрсаткичлари бажарилмаганлиги учун 10 фоиз миқдорда.

Молия ва солиқ органлари раҳбарларини мукофотлаш ҳамда жавобгарлик чораларини қўллаш молия вазири ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг тавсияларига кўра амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала