Электр учун тўловни СLICK орқали тўлаш имконияти бутун мамлакат бўйлаб яратилди

© PixabayМобильный телефон в руке
Мобильный телефон в руке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Исталган пайтда ҳисобрақамдаги қолдиқни текшириб олиш мумкин

ТОШКЕНТ, 15 дек – Sputnik. Эндиликда CLICK компанияси фойдаланувчилари бутун мамлакат бўйлаб электр энергиясига тизим орқали пул тўлаш имконига эга бўлишди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Женские руки с гаджетами - Sputnik Ўзбекистон
Энди электр таъминоти корхонаси ходимини интернет орқали чақириш мумкин

"Хизматнинг яна бир қулай томони – бу электроқувват бўйича шахсий ҳисобрақамнинг балансини оператив текшириш имкони. Уйга текширувчи келганда ёки ўзингиз учун исталган пайтда ҳисобрақамдаги қолдиқни текшириб олиш мумкин", — дейилади компания хабарида.

Шу билан бирга, компания CLICK тизимида мавжуд бўлган "Автотўлов" хизмати ёрдамида фойдаланувчилар исталган суммага ҳар ойнинг исталган кунига электроқувватга тўловларни автоматлаштиришлари ва ўз вақтида тўланишига бутунлай хавотирланмаслиги мумкинлигини эслатган.

Янгиликлар лентаси
0