Тошкентда ҳайдовчилар 11 ой давомида деярли миллион марта қоида бузишди

© Юрий Корсунцев / Газета.uzДорожное движение в Узбекистане
Дорожное движение в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шундан 270 143 таси қўпол турдаги қоидабузарликлар ҳисобланади

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. 2017 йил 1 январдан 1 декабрь кунига қадар 924 736 та йўл ҳаракати қоидабузарликлари аниқланди, деб хабар берди Тошкент ШИИБ матбуот хизмати.

Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда пиёдани уриб, ҳодиса жойидан қочиб кетган ҳайдовчи қўлга олинди

Шундан 270 143 таси қўпол турдаги қоидабузарликлар бўлиб, жумладан, 65 047 тасини белгиланган тезликни меъёридан ошириш қоидабузарликлари ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 15 мартдан Тошкент шаҳрида 115 та чорраҳада фото ва видео қайд қилиш камералари орқали йўл ҳаракати қоидабузарликлари қайд этилмоқда. Жорий йилнинг 15 март кунидан 1 декабрь кунига қадар 200 002 та қоидабузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 90 588 таси транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан светофорнинг тақиқловчи ишорасига амал қилмаслик ва 109 414 таси белгиланган тезликни меъёридан оширишни ташкил этади.

2017 йилнинг 11 ойи давомида жисмоний шахсларнинг 186 252 та ва юридик шахсларнинг 54 113 та транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилган.

2017 йилнинг 1 октябридан буён 8 404 нафар фуқаролар томонидан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари янгисига алмаштирилган ҳамда 1977 нафар автомактабларни тамомлаган фуқаролар янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини олганлар.

Янгиликлар лентаси
0