Иқтисод

"Транснефть" Ўзбекистонга декабрда 50 минг тонна нефть етказиб беради

© Sputnik / Светлана Майорова / Фотобанкка ўтишПлощадка сливных железнодорожных эстакад
Площадка сливных железнодорожных эстакад - Sputnik Ўзбекистон
Маълум қилинишича, ноябрь ойида 30 минг тонна нефть етказиб берилган

ТОШКЕНТ, 15 дек – Sputnik. "Транснефть" декабрь ойида Ўзбекистонга 50 минг тонна нефть етказиб беришни режалаштирмоқда, деди компания расмий вакили Игорь Демин журналистларга. Бу ҳақда rns.online хабар берди.

Площадка сливных железнодорожных эстакад - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Россия Ўзбекистон учун нефть етказиб беришни бошлади

"Декабрь учун режа 50 минг тоннани ташкил этади", — деди у.

Унинг маълум қилишича, ноябрь ойида 30 минг тонна нефть етказиб берилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил апрелида Москвага қилган ташрифи давомида Россиядан Ўзбекистонга 500 минг тонна нефть етказиб берилиши тўғрисида меморандум имзоланганди.

20 ноябрдан Қозоғистоннинг "Казтрансойл" компанияси Россия нефтини Ўзбекистон йўналишида жўнатишни бошлади.

Нефть қувурлар орқали Шагир нефть қуйиш эстакадасигача етказиб берилади ва бу ердан темир йўл цистерналарига тўлдирилиб Ўзбекистонга жўнатилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала