Ўн минг нафар ўзбекистонлик янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлди

CC0 / pixabay / Водитель за рулем автомобиля
Водитель за рулем автомобиля - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги намунадаги гувоҳномалар махсус ҳимоя воситаларига ҳамда маълумотларни бевосита алоқасиз амалга ошириш имконини берувчи махсус электрон белгиларига эга

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Ўзбекистонда 10 мингдан ортиқ фуқаро янги шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳнома олишди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Водительское удостоверение Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш учун тўловнинг янги миқдорлари тасдиқланди

Ўтган икки ой давомида янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳнома берилиши бошлангандан бери 1977 киши автомактаб ўқув курсларини битирган ҳайдовчилар олишди. 8404 киши эса эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштиришган, деб маълум қилишди Тошкент ИИББ.

Бугунги кунда ҳайдовчилик гувоҳномалари пойтахтда — Чилонзор, Юнусобод, Сирғали, шунингдек, "Файзобод" даҳасидаги рўйхатга олиш ва имтиҳон қабул қилиш бўлимида берилади.

Янги намунадаги гувоҳномалар махсус ҳимоя воситаларига ҳамда маълумотларни бевосита алоқасиз амалга ошириш имконини берувчи махсус электрон белгиларига (NFC Смарт-карт) эга бўлиб, уларда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР), юридик шахслар учун эса солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) сақланади.

Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси 10 йил муддатга берилади. Амалдаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш 2017 йил 1 октябрь — 2018 йил 31 декабрь даврида ихтиёрий равишда, 2019 йил 1 январь — 2020 йил 31 декабрь даврида- мажбурий тартибда амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0