Ҳодисалар

Қозоғистонда полициячилар 48 ўзбекистонликни фожиадан асраб қолишди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Фотобанкка ўтишСильные морозы
Сильные морозы - Sputnik Ўзбекистон
Автобусда Россиядан уйга қайтаётган 48 нафар ўзбекистонлик бўлган

ТОШКЕНТ, 16 дек – Sputnik. Полициячилар Самара-Чимкент трассасида 50 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароларини қутқариб қолишди, деб хабар берди Sputnik Қозоғистон Актюбинск вилояти ИИБ матбуот хизматига асосланиб.

Прокуратура России - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Владимир фожиасидаги автобус йўловчи ташишга яроқли бўлмаган - прокуратура

"15 декабрь куни Самара-Чимкент трассасида Иргиз посёлкаси яқинида Россиядан Ўзбекистонга келаётган автобус бузилиб қолган. Ушбу ҳолат фожиа билан якунланиши мумкин эди, чунки саҳрода ҳарорат 23 даража совуқ бўлиб, изғирин эди", — дейилади хабарда.

ИИБнинг хабарига кўра, автобусда Россиядан уйга қайтаётган 48 нафар ўзбекистонлик бўлган. Воқеа жойига келган маҳаллий полиция инспекторлари зудлик билан махсус техника чақиришган ва йўловчиларни трассадаги махсус пунктга олиб боришган. Бу ерда барча йўловчилар жой ва иссиқ чой билан таъминланган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала