Ravon R2 Санкт-Петербургда ишлаб чиқарилиши мумкин

© SputnikДевушка рядом с стендом компании "Ravon"
Девушка рядом с стендом компании Ravon - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ravon R2 айни дамда Россияда А-класcда энг бозори чаққон автомобил - 2017 йилнинг 11 ойи давомида 13 мингта сотилган.

ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. Айни дамда GM-Uzbekistan компанияси вакиллари General Motors билан Санкт-Петербургда Ravon автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасида фаол музокаралар олиб бормоқда.

RAVON R2 - Sputnik Ўзбекистон
Ravon R2 Россия бозорларида энг арзон иномаркалар бешлигидан ўрин олди

Ўзбекистонлик компания мақсади — General Motorsнинг Санкт-Петербургда консервация қилинган заводи қувватида фойдаланишдир. 2014 йилда фаолияти тўхтилган завод йилига 100 минг автомобил ишлаб чиқариш имконига эга.

Санкт-Петербургда Ravon R2 моделини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ravon R2 айни дамда Россияда А-класс автомобиллари орасида энг бозори чаққон машина. 2017 йилнинг 11 ойи давомида салкам 13 минг автомобил сотилган. Компания йил охирига қадар ушбу кўрсатгични 15 мингга еткизишни ваъда бермоқда.

Янгиликлар лентаси
0