Тижорат банклари 63та хизмат турини бепул амалга оширади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон банклари 63та хизмат турини бепул, 86та хизмат тури нархини 15-95%га арзонлаштирган ҳолда кўратишга келишиб олинди.

ТОШКЕНТ, 19 дек – Sputnik. Ўзбекистон Банклар ассоциацияси амалдаги банк хизматларига белгиланган тарифларни қайта кўриб чиқди, деб хабар қилмоқда Марказий банк хабар бермоқда Марказий банк.

Банклараро келишувга кўра, банк хизматлари бўйича ўрнатилган тарифлар тавсиявий тарифлардан асоссиз оширмаслик, ортиқча тарифлар ўрнатилишига йўл қўймаслик ҳамда банклар томонидан тасдиқланган тарифларни ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштириш белгиланди.

телефон звонок горячая линия служба диспетчер - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон банклари валюта савдоси бўйича ишонч телефонларини ишга туширди

Тавсиявий тарифларга мувофиқ 187 та хизмат тури кўриб чиқилиб, 63 та хизмат тури бепул амалга оширилиши, 86 та хизмат ҳақи 15 фоиздан 95 фоизгача арзонлаштирилиши, шунингдек хорижий валютада ўрнатилган 7 та хизмат ҳақи миллий валютага ўтказилиши юзасидан келишувга эришилди.

Бепул амалга оширилиши белгиланган хизматларнинг 29 таси жисмоний шахсларга, 25 таси юридик шахсларга, 9 таси эса юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматлар ҳисобланади.

Жумладан, мижозлардан олинадиган кредит ажратиш бўйича 10 та, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва банк ҳисобварақлари очиш бўйича 12 та, хорижий валютадаги хизматлар бўйича 9 та, пластик карталарига хизмат кўрсатиш бўйича 11 та, жисмоний шахсларга кўрсатиладиган чакана банк хизматлари бўйича 17 та ва бошқа хизматлар бўйича 4 та хизмат ҳақлари бекор қилинди.

Проверка долларов на подлинность - Sputnik Ўзбекистон
Тижорат банклари аҳолидан хорижий валюта сотиб олиш учун нақд пул билан таъминланади

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 12 сентябрдаги Ўзбекистон президентининг “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

Унда, асосий эътибор, банкнинг рационал даромадлилигини таъминлаган ҳолда тижорат банклари тариф сиёсатларини оптималлаштириш ва шу орқали банк хизматлари жозибадорлигини ошириш ва янги мижозлар жалб этишга, энг асосийси, мижозлар билан яқин ҳамкорлик муносабатларини ўрнатишга қаратилган.

Янгиликлар лентаси
0