Ҳодисалар

Раҳмат Оқилов устидан суд 2018 йил февралда бўлиб ўтади

© Jonathan NACKSTRAND / AFPПолицейские микроавтобусы в Стокгольме
Полицейские микроавтобусы в Стокгольме - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик 39 ёшли Раҳмат Оқилов террорчилик ҳаракатини амалга оширишда асосий гумондор деб ҳисобланмоқда

ТОШКЕНТ, 19 дек – Sputnik. Швеция полицияси апрель ойида Стокгольмда теракт содир этишда гумонланган ўзбекистонлик Раҳмат Оқилов иши бўйича терговни якунлади. Бу ҳақда прокурор Ханс Ирманга таяниб TV 4 телеканали хабар қилди, деб ёзади РИА Новости.

Сотрудники полиции и спецслужб в Стокгольме, где произошел теракт - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
ОАВ: Стокгольм терактида гумонланган шахснинг ёнидан ўзбек паспорти топилган

"Дастлабки тергов якунланди ҳамда иш материаллари адвокатга топширилди. Бироқ суд таъқиби ҳозирча қўзғатилмади", — деган прокурор Ирман.

Унинг айтишича, гумонланувчи устидан суд 2018 йил февралда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

7 апрель куни Стокгольмнинг марказий кўчаларидан бири бўлган Дроттнинггатан кўчасида юк машинаси ҳайдовчиси одамларни босиб кетган. У 550 метр юриб ўтиб, Ahlens савдо маркази биносига урилган. Ҳужум оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳат олди. Ҳукумат буни теракт деб баҳолади.

Ўзбекистонлик 39 ёшли Раҳмат Оқилов ушбу жиноятни амалга оширишда асосий гумондор деб ҳисобланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала