Қорақалпоғистонда пахта ўрнига қизил қалампир экилади

© Sputnik / Юрий Кавер / Медиабанкка ўтишПерец красный острый
Перец красный острый - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Қорақалпоғистонда қалампирнинг чет элдан келтириладиган навлари экилади. Уларнинг аччиқлик даражаси жаҳон стандартларига мос тушар ва улар яхши экспорт қилинар экан. Ўзбекистонлик фермерларга бу борада Индонезиялик мутахассислар ёрдам бериши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан 2018 йил Қорақалпоғистонда 15 минг гектар ерларга пахта ўрнига қизил қалампир экилади.

Продажа дынь на продовольственном рынке - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистон илк бор АҚШга қовун экспорт қилди
Хабарга кўра, Қорақалпоғистонга қилган сафари давомида давлат раҳбари Хўжайли туманида қурилаётган замонавий логистика марказини бориб кўрган ва Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳамда озиқ-овқат саноатида ҳаётга татбиқ этиладиган инвестициявий лойиҳалар билан танишган.

Шу жумладан, президентга, экспортга чиқариладиган қизил қалампир бўйича истиқболли лойиҳани тақдим этишди, деб ёзади "Новости Узбекистана".

Мутахассисларнинг фикрича, қизил қалампир экилган бир гектар майдондан 15-20 тоннагача ҳосил олиш мумкин. Беш килограмм ҳосилдан 1 килограмм қуритилган қалампир олинади. Бу маҳсулотнинг бир тоннаси жаҳон бозорида тахминан 8640 долларга баҳоланади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Пахтани фойда берса ҳам, фойда бермаса ҳам экавериш вақти ўтди – Мирзиёев
Мирзиёев кам ҳосил берадиган пахта далаларини қисқартириб, унинг ўрнига 60-80 кунда тайёр етиладиган қизил қалампир экишга топшириқ берди, деб ёзган нашр.

"Яқинда бир гуруҳ мутахассислар ва туман ҳокимлари билан Индонезияда командировкада бўлдик. Ўша ерда экспортга мўлжалланган маҳсулотларни етиштириш бўйича тажриба алмашдик. 2018 йилда фермер хўжаликларининг 1000 гектар дала майдонларида Индонезиядан келтириладиган қизил қалампирни етиштирамиз. Бунда кам ҳосил берадиган пахта майдонларидан фойдаланилади", — деб таъкидлаган Беруний тумани ҳокими Фарҳод Эрмонов.

Қорақалпоғистонда қалампирнинг чет элдан келтириладиган навлари экилади. Уларнинг аччиқлик даражаси жаҳон стандартларига мос тушар ва улар яхши экспорт қилинар экан. Ўзбекистонлик фермерларга бу борада Индонезиялик мутахассислар ёрдам бериши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0